Ibn Arabiy
Ибн Арабий (арабча: ابن عربي; тўлиқ исми: Муҳйиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳотамий Тоий; 1165-йил — 1240-йил) — шоир ва мутафаккир.
Ибн Арабий | |
|---|---|
![]() | |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1165-йил |
| Вафоти | 1240-йил |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | шоир |
Фаолияти
Ибн Арабий „Ваҳдату-л-вужуд“ таълимоти асосчиси, сўфийликнинг кўзга кўринган намояндаси бўлиб, „Улуғ шайх“ (шайху-л-акбар), „Афлотун (Платон)нинг ўғли“ номлари билан улуғланган. Андалусия (Испания)нинг Мурсия шаҳрида туғулган ва шу ерда билим олган. Фалсафада илк бор юксак назарий асосда, мунтазам, қатъий изчил тарзда ваҳдату-л-вужуд таълимотини ишлаб чиққан бўлиб, ҳамма нарсанинг ягона асоси илоҳий борлиқ (руҳ, ғоя)дир, деб ҳисоблайди. Сўфий сифатида Аллоҳни олий, мутлақ ҳақиқат ҳолда англаш ва унга кўнгилни поклаш орқали эришишни тан олган. Араб мутафаккири ва шоири, суфийликнинг кўзга кўринган намояндаси. Фалсафий дунё қарашига вахдат ул-вужуд таълимоти хос бўлиб, ҳамма нарсанинг ягона асоси илоҳий субстансия (руҳ, идея) дир, деб ҳисоблайди. Суфий сифатида Аллоҳни олий, мутлақ ҳақиқат ҳолда англаш ва унга кўнгилни поклаш орқали эришишни тан олган. Дунёқараши сўфийлар таъсирида шаклланиб, Андалусия ва шимолий Африка бўйлаб сафарга чиққан, машҳур олим ва мутафаккирлар билан мулоқотда бўлган. Ибн Арабий шунингдек, Шарқдаги йирик мусулмон сўфий ва илоҳиётчилари Харроз, Ҳаким Термизий, Халлож, Ғаззолий ва бошқаларнинг асарларини ҳам ўрганган. 1200-йилда ҳаж зиёратига бориб, умрининг охиригача Шарқда қолган. 1201-йилда Маккада яшаган, бу ерда машҳур шеърий тўплами — „Таржимату-л-ашвоқ“ („Ишқий шавқ тарж.и“)ни ҳамда сўфийликка оид рисолаларини ёзган. Унинг „ал-Футуҳот ал-Маккийя“ („Макка ғалабалари“), „Фусус алҳикам“ („Ҳикматлар дурдонаси“), „Китоб ас-сабъа“ („Етти ҳикмат китоби“), „Мафотиҳ ал-ғайб“ („Ғайб калитлари“), „Китоб алҳақ“ („Ҳақиқат китоби“) каби 400 га яқин асари бор.[1] Ибн Арабий замонасининг барча илмий соҳалардан хабардор бўлиб, Ибн Рушд, Суҳравардий, Розий ва бошқалар билан учрашган ҳамда ёзишиб турган. Машҳур шахсларга сажда қилишни инкор қилган, турли динларнинг аҳамияти баробар деб ҳисоблаган. Ибн Арабий ўрта асрлар мусулмон оламида энг зиддиятли шахслардан бири бўлиб, қарашларини Ибн Таймия, Тафтазоний сингари илоҳиётчилар, шунингдек, араб тарихчиси ва социологи Ибн Халдун кескин танқид қилган. Бошқа кўпгина мусулмон уламолари эса, уни ҳимоя этишган. Ибн Арабийнинг қарашлари ҳақидаги кескин баҳс-мунозаралар, кофирликда айблашлар ҳатто бугунги кунда ҳам тўхтамай, ҳамон давом этмоқда.[2]
Асарлари
- „Таржимату-л-ашвоқ“,
- „Ал-футуҳоту-л-Маккийя“,
- „Фусусу-л-ҳикам“,
- „Китобу-с-сабъа“,
- „Мафотиҳу-л-ғойб“,
- „Китобу-л-ҳақ“.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ибн Арабийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
