Ibn Asokir
Ибн Асокир, Абулқосим Али ибн алҳасан (1105—Дамашқ— 1176)— араб тарихчиси, муҳаддис, фақиҳ ва шоир. Ироқ ва Ҳуросон бўйлаб кезиб, у ерлардаги уламолардан таълим олган. Сўнг Дамашққа қайтиб, Ан-Нурийя мадрасасида мударрислик қилган. Тарих, ҳадис ва фикдга доир кўплаб асарлар яратиб, "Садиқат уддийн" ("Дин вафодори") ҳамда "Ҳйп уддийн" ("Дин нури") каби фахрий унвонларга сазовор бўлган. Унинг энг йирик асари "Таъриху мадийнати Димашқ" ("Дамашқ шаҳри тарихи") бўлиб, у кўпроқ "Таъриху ибн Асокир" ("Ибн Асокир тарихи") номи билан маълум. Шом (Сурия) ва Дамашқ тарихи ҳамда шомлик машҳур кишилар тарихига бағишланган мазкур асар 80 жил-ддан иборат. И. А. ҳадис ва фиқҳ илмига оид асарлар ҳам ёзган. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |