Ibn Battuta
Ибн Баттута машҳур араб сайёҳи ,географи ва тарихчиси ҳисобланган. Барбарларнинг лават кабиласига мансуб, Ибн Баттута 28 йиллик саёҳатлари давомида қуруқлик ва денгиз орқали 120 минг км масофани босиб ўтган. Ибн Баттута 1325-йил ёзида Марокашдан Ҳажга борувчилар карвонга қўшилиб сафарга чиққан ва деярли барча мусулмон мамлакатларида бўлган. Дастлаб Миср, Шом (Сурия), Ливан, Фаластин, Месопотамияга борган. 1332-йил учинчи марта Маккага бориб ҳаж маросимида қатнашган. Нил дарёси ёқалаб яна Қоҳирага қайтган. Сўнгра Ибн Баттута Яқин Шарқ мамлакатлари орқали Туркия ва Қримга борди. Итил (Волга) дарёси орқали Ҳожи Тархон (Астрахон) га ўтиб, Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннинг қабулида бўлган; кейин Хоразм пойтахти Урганчга келган. Ундан Бухоро, Наҳшаб, Термиз, Самарканд, Балх ва Кобул, Мўлтон орқали Ҳиндистонга борган ва Деҳли султони Муҳаммад Туғлоқ саройида қарийб 8 йил моликийлар қозиси лавозимида хизмат қилган (Ибн Баттута Шерозда икки мазҳаб — моликийлар ва шофиъийлар қозиси деган шаҳодатнома олган эди). Сўнгра саёҳатни давом эттириб Индонезия ва Хитойга борган. 1349 и. Марокашга қайтган. 1349—52 йиллар орасида Испаниянинг араблар тасарруфидаги жойларига, 1352—53 йилларда Суданга саёҳат қилган.
| Ибн Баттута | |
|---|---|
| бербер.: ⵎⵉⵙ ⵏ ⵡⵓⴱⵟⵟⵓⵟ арабча: ابن بطوطة | |
|
1869-йилда ишланган ва Ибн Баттута тасвирланган Лéон Бенетт асари. Ибн Баттута (марказда) ва унинг йўл бошловчиси (чапда) Мисрда. | |
| Таваллуди |
Муḥаммад ибн ʿАбд Аллāҳ Муḥаммад ибн Ибраḥим ибн Муḥаммад ибн Юсуф |
| Вафоти |
1369-йил (64 ёки 65 ёшида) Марокаш, Мариний султонлиги |
| Касби | Географ, сайёҳ ва олим |
Ибн Баттута ўрта асрдаги энг йирик саёҳатчи бўлиб, уни узоқ мамлакатларга саёхат қилишда йўл қийинчиликлари, муҳтожлик, хавф-хатарлар тўхтата олмаган. У борган мамлакатларнинг географияси, тарихий ҳамда иқтисодий, этног-рафик ва маданий-маиший ҳаётига оид қимматли маълумотлар қолдирган. Айниқса, Ўрта Осиё шаҳарлари, жумладан Самарқанднинг дунёга машҳур сифатли қоғози хдқидаги ёзганлари эътиборга лойиқ. Ҳулокуийлар ҳукмронлиги давридаги Эроннинг иқтисодий ва маданий ҳаёти батафсил тасвирланган. Ибн Баттута йирик савдогар ҳам эди, султонларнинг фармойиши билан баъзан элчилик вазифаларини ҳам бажарган.
Ибн Баттута форс ва туркий тилларни ҳам яхши билган. Унинг "Тухфат ан-нуззор фи ғаройиб ал-амсор ва ажойиб алафсар" ("Турли шаҳар ва сафарлардаги ажойиботлар шоҳиди бўлганлар учун туҳфа") асари Яқин Шарқ ва Ўрта Осиё реорп. си тарихини тадқиқ этишда муҳим манба ҳисобланади. Ушбу асар Ибн Баттута замонидаги (турмушга оид) адабиётнинг намунаси бўлиб, ўз даврининг адабий ва психологик ёдгорликларидан биридир. У илмий манбаларда "Саёҳатнома" деб аталади. Ибн Баттута асарлари 80 дан ортиқ Европа ва Осиё халқлари тилларигатаржима қилинган. Ибн Баттута фаолияти устида ўзбек олими Н. Иброҳимов тадқиқот ишлари олиб борган ва у ҳақда ўзбек, рус, араб, инглиз тилларида асарлар яратди[1][2].
Саёҳатлари
Саёҳат йўналиши (1325—1332-йиллар)
Саёҳат йўналиши (1332—1347-йиллар)
Саёҳат йўналиши (1349—1354-йиллар)
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |