Ибн Баввоб, Абу л Ҳасан Ала-вуддин Али ибн Ҳилол (?— 1022) — хаттот, олим, ҳуснихат назариётчиси. "Қасидаи роия" ("Роия каси-даси", 22 байтдан иборат) рисоласида хат қоидалари ва хаттотлик санъати ҳақида қимматли фикрларни баён қилган. И. Б. таълимотига кўра, ҳуснихат инсон ижодининг самараси бўлиб, у тасвирий санъат қаторига киради. ХВ аср да яшаган араб хаттоти Муҳаммад ибн Ҳасан ат-Тибий ўзининг котиблар ҳақидаги "Жомеъи маҳосини китобат ил-куттоб" ("Котибларнинг ҳуснихат тўплами") асарида ёзишича, И. Б. Ибн Муқладан кейин хатнинг 16 турини (жумладан, сулс хатининг ёзув асослари ва б. ни) ихтиро қилган ва тако-миллаштирган. У ихтиро қилган араб ҳарфини нуқта билан ўлчаш қоидалари ундан кейинги хат назариётчилари, хаттотлар учун асосий қўлланма бўлган.

Адабиётлар

  • М уродов А., Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан, Т., 1971[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил