Ibn Dovud
Ибн Довуд, Авраам (тахминан 1100, Толедо — тахминан 1180, Кордова) — яҳудий тарихчиси ва файласуфи. "Ал-ақидат уррафиъа" ("Юксак имон") асарида даврининг тараққийпарвар ғояларини илгари сурди ва Ибн Сино асарлари таъсирида Ибн Жебирол неоплатонизмига қарши чиқди. И. Д. нинг фалсафий қарашларида материалистик фикрлар билан бирга диний ақидаларга ишониш ҳам бор. Жумладан, И. Д. Библиянинг дунё йўкликдан, ҳеч нарсадан Худо томонидан яратилган деган фикрини ҳимоя қилди. И. Д. фатализмни инкор этди ва инсон иродаси эркинлиги тўғрисидаги таълимотни ишлаб чиқди. И. Д. ўрта аср тараққийпарвар мутафаккирлари ижодига катта таъсир кўрсатди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |