Ibn Farid
ИБН ФАРИД, Шарафиддин Умар ибн Али Абу Ҳафс (ёхуд Абул Қосим) ал-Мисрий ас-Саъдий (1181-1235) — йирик араб мутасаввиф шоири. Қоҳирада, Хама ш. (Сурия)дан бўлган мол-мулкни тақсимлаш бўйича вакил (фарид) оиласида туғилган, лақаби — Ибн ал-Фарид шундан. Ёшлигидан отаси диний илмларни ўргатган. Ибн Асокир ва ал-Мунзирийдан ҳадис илмидан сабоқ олган. Ўсмирлик чоғиданоқ И. Ф. одамлардан холи бўлиб яшашни ёқтирган, отасининг розилиги билан ал-Муқаттам тоғига бориб узоқ вақт ёлғизликда яшаган. 15 йилга яқин Ҳижозда яшаб, аксарият асарларини ўша ерда ёзган. Қоҳирага қайтган И. Ф. валий сифатида кутиб олинган. И. Ф. ал-Азҳар масжидидан қўним топган, уни бойлар ва камбағаллар зиёрат қилишган. И.Ф, вафотидан сўнг унинг алМуқаттам тоғидаги қабри зиёратгоҳга айланган. И. Ф. тасаввуфга оид 2 машҳур қасида — „ал-Хамрия“ ва „Назм ас-сулук“ (уни кўпинча „ат-Таъия ал-Кубро“ деб аташади) муаллифи бўлган
Адабиётлар
ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ „Ўзбекистон миллий энциклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |