Ibn Fazlon
Ибн Фадлан Аҳмад Ибн Аббос (Х аср) — араб сайёҳи, тарихчиси. 921—922 йилларда аббосийлар халифаси Муқтадир элчилари таркибида котиб сифатида Бухоро ва Хоразм орқали Волга булғорлари подшоҳи ҳузурига саёҳат қилган. Саёҳат тавсифи, шунингдек, Хоразм, ўғузлар, бошқирдлар, булғорлар, руслар ва б. ҳақида бой фолклор-этнографик маълумотлар келтирилган китоб ёзган. И. Ф. китобининг дастлаб-ки матни йўқолган. ХИИИ аср даёқ араб олими Ёқут Ҳамавий томонидан фойдаланилган, қисқартирилган таҳрири Машҳад ш. да топилган (1923).
Адабиёт
- Ковалевский А. П., Книга Ахмеда Ибнфадлана о его путешествии на Волгу в 921—922 гг ., Ҳарков, 1956; Путешествие Ибнфадлана на Волгу, М. — Л., 1939.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |