Ibn Fulad
Ибн Фулад дайламий ҳарбий офицер бўлиб, бувайҳий ҳукмдорларига қарши исён кўтаргани билан машҳур. Шунингдек, Ибн Пулад номи билан ҳам танилган. Ибн Фулад машҳур бувайҳий зобити, Жустанийлар подшоси Маназанинг ўғли Фулад ибн Маназарнинг ўғлидир.
Ибн Фулад Қазвинни ўз фифига айлантириш мақсадида 1016-йилда бувайҳийлар ҳукмдори Мажд уд-Давлага қарши қўзғолон кўтарган. Бироқ Мажд уд-Давла уни Қазвин ҳокимлигига тасдиқлашдан бош тортган. Бу эса Ибн Фуладни ўзининг маъмурий маркази Рай шаҳри атрофидаги қишлоқларда ҳукмдорга таҳдид қилишга ундаган[1]. Шундан сўнг Мажд уд-Давла ўз вассали, Бавандий ҳукмдори Абу Жа’фар Муҳаммаддан ёрдам сўраган. У Ибн Фуладни мағлуб этиб, уни Райдан қувиб чиқаришга муваффақ бўлган[1]. Ибн Фулад бувайҳийларга рақиб бўлган зиёрийлар ҳукмдори Манучиҳрдан ёрдам сўраган. Ибн Фулод ёрдам эвазига Манучиҳрнинг вассали бўлишга рози бўлган. Кейинги йили Ибн Фулад ва Манучиҳрнинг бирлашган қўшини Райни қамал қилиши Мажд уд-Давлани Фуладни Исфаҳон ҳокими этиб тайинлашга мажбур қилган[1]. Бироқ, бу вақтда Исфаҳонни бошқараётган какуйийлар ҳукмдори Муҳаммад ибн Рустам Душманзияр Ибн Фуладни енгган. Ушбу жангда Ибн Фулад ўлдирилган деб тахмин қилинади[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Босwортҳ 1997, с. 26-27.
Адабиётлар
- Маделунг, W. „Тҳе Минор Дйнастиэс оф Нортҳерн Иран“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 198–249-бет. ИСБН 978-0-521-20093-6.
- Босwортҳ, C. Эдмунд (1997). "ЭБН ФŪЛĀД". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ВИИИ, Фасc. 1. Лондон эт ал.: C. Эдмунд Босwортҳ. 26–27 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/эбн-фулад.