Абу Марвон Абд ал-Малик ибн Ҳабиб ас-Суламий (арабча: أبو مروان عبدالملك بن حبيب السلمي‎‎) (180–238 ҳижрий) (796–853 CЕ; Ибн Ҳабиб номи билан ҳам танилган) — андалусиялик 9-аср қомусий олими. Унинг қизиқишларига тиббиёт, фиқҳ, тарих, грамматика ва насабнома кирган ҳамда ал-Андалусда тиббиёт ҳақида китоб ёзган биринчи шахс бўлгани айтилади[1]. Ўзининг ажойиб билимлари туфайли у Испаниянинг олими сифатида танилган[2].

Ибн Ҳабиб
إبن حبيب
Таваллуди тахминан 796
Вафоти тахминан 853
Кордова
Академик маълумот
Академик фаолият
Давр Ислом олтин даври, ал-Андалус
Асосий соҳаси Тарих, фиқҳ, грамматика, насабнома, тиббиёт

Ҳаёти

Ибн Ҳабиб 790-йилда Ҳисн Ват (ҳозирги Ҳуéтор Вега шаҳарчаси билан айнанлаштирилади) да, Гранада шаҳри яқинидаги қишлоқда туғилган. У ўз насабини Бану Сулайм араб қабиласидан деб билган, шу боис ас-Суламий нисбасинини олган[2]. Отаси аттар (عطار; 'дори сотувчи ёки атирчи') бўлган; худди шунингдек, Ибн Ҳабиб ҳам отаси билан бирга дори сотувчи бўлиб ишлаган[3]. У дастлаб Элвирада таҳсил олган, кейин эса ўқишини давом эттириш учун ўша пайтда Умавийлар Кордова амирлиги пойтахти бўлган Кордова шаҳрига кўчиб борган[2]. 822/3-йилларда Ибн Ҳабиб отасининг молиявий кўмаги билан Макка шаҳрига ҳаж сафарини амалга оширган. Зиёратдан сўнг у Мадинада ва Мисрда Моликий мазҳабидаги фиқҳни ўрганиш учун қолган[2], у ерда Ибн Абдулҳакам ва Абдуллоҳ ибн ал-Муборакдан таълим олган. Ибн Ҳабиб 853-йилда касалликдан сўнг вафот этган[2] ва Кордовадаги Умм Салама қабристонига дафн этилган. Унинг икки ўғли: Муҳаммад ва Убайдуллоҳ ҳамда исми тилга олинмаган бир қизи қолган[3].

Асарлари

  • ал-Вадиҳа (الواضحة; Моликий ҳуқуқи бўйича компендиум)
  • Ғориб ал-ҳадис (غريب الحديث)
  • Тафсīр ал-Муваṭṭаʾ (تفسير الموطأ; Муваттога шарҳ)
  • Ҳуруб ал-Ислам (حروب الإسلام; Ислом урушлари)
  • Адаб ал-Нисаъ (أدب النساء; Аёллар ахлоқи)[4].
  • Ас-Самāʿ (السماء; Осмон)
  • Табақат ал-Фуқаҳаъ ва Таби’ин (طبقات الفقهاء والتابعين; Фуқаҳолар ва тобеинлар табақотлари)
  • Ат-Таʾрīх (التأريخ; Солномалар)
  • Китāб ал-Вараʿ (كتاب الورع; Тақво китоби)
  • Ваṣф ал-Фирдавс (وصف الفردوس; Жаннат тасвири)
  • Мухтасар фī ал-ṭибб (مختصر في الطب; Тиббиёт бўйича компендиум)

Яна қаранг

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Cамило Алварез де Моралес анд Фернандо Гирóн Ируэсте: Cомпендио де Медиcина . Cонсежо Супериор де Инвестигаcионес Cиэнтíфиcас, Институто де Cоопераcиóн cон эл Мундо Арабе, Мадрид, 1992. п. 30.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Ҳуиcи Миранда, А. (2012-04-24). "Ибн Ḥабīб" (эн). Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ибн-ҳабиб-СИМ_3175?ланг=эн. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Сала, Монферрер; Педро, Жуан (2010-03-24). "Абū Марwāн ʿАбд алмалик ибн Ḥабīб ибн Сулаймāн ибн Ҳāрūн/Марwāн ибн Жулҳума ибн ʿАббāс ибн Мирдāс ал-Суламī" (эн). Чристиан-Муслим Релатионс 600 - 1500. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/чристиан-муслим-релатионс-и/абу-марwан-абд-алмалик-ибн-ҳабиб-ибн-сулайман-ибн-ҳарунмарwан-ибн-жулҳума-ибн-аббас-ибн-мирдас-ал-сулами-CОМ_23764. 
  4. ↑ Ҳабиб, Ибн. Адаб ал-ниса' (Арабиc). 

Андоза:Исламиc медиcинеАндоза:Ҳисторианс оф ИсламАндоза:Малики счоларс