Ibn Havqal
Ибн Ҳавқал, Абулқосим ибн Ҳавқал ан-Нисибий (? — Бағдод, 976) — араб сайёҳи ва географи. 931—943 йил ларда Мағриб ва Машриқ мамлакатлари, Сицилия о., Италия, Испания, Месопотамия (Икки дарё оралиғи), Эрон бўйлаб саёҳат қилган; Кордовада маълум вақт яшаган.

952 йил да Истахрийнинг "Китоб масолик ал-мамолик" ("Мамлакатлар йўллари ҳақида китоб") асаридаги ва ҳариталаридаги чалкашликларни унинг розилиги билан тузатиб, кейинчалик шу асосда "Китоб ул-масолик ва-л-мамолик" ("Йўллар ва мамлакатлар ҳақида китоб") деб аталган мукаммал асар яратган. Мазкур китобни ёзишда Ибн Ҳурдодбеҳ, Жайҳоний, Қудама ибн Жаъфар асарларидан ҳам фойдаланган. И. Ҳ. нинг Африка ва Европадаги мамлакатларга оид хабарлари, хусусан, этник маълумотлари ўша давр илмфани учун муҳим янгилик бўлди. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |