Абул Қосим ал-Ҳасан ибн Фараж ибн Ҳавшаб ибн Задон ан-Нажжор ал-Куфий ((арабча: أبو القاسم الحسن ابن فرج بن حوشب زاذان النجار الكوفي‎‎); 914-йил 31-декабрда вафот этган), оддийгина Ибн Ҳавшаб исми билан ёки Мансур ал-Яман лақаби билан машҳур. Куфа атрофидаги асосий исмоилий миссионерлардан бири бўлган. Али ибн ал-Фадл ал-Жайшоний билан ҳамкорликда Яманда исмоилий ақидасини ўрнатган ва 890-900-йилларда бу мамлакатнинг катта қисмини исмоилий имом Абдуллоҳ ал-Маҳдий номи билан босиб олган. Ал-Маҳдий 909-йилда Ифриқияда ўзини ошкора эълон қилиб, Фотимийлар халифалигини ўрнатгач, Ибн ал-Фадл унга қарши чиқади ва Ибн Ҳавшабни ўзига бўйсундиришга уринади. Ибн Ҳавшабнинг ҳаёти унинг ёзган автобиографиясидан маълум бўлса, кейинчалик Исмоилий анъаналарига кўра, иккита илоҳий рисола унга бағишланган.

Исмоилликнинг келиб чиқиши ва қабул қилиниши

Ибн Ҳавшаб Ироқ жанубидаги Куфа атрофидаги Наҳр Нарс канали яқинида жойлашган қишлоқда туғилган[1][2]. Кейинчалик исмоилий урф-одатлари уни Муслим ибн Ақил ибн Абу Толибнинг (Али ибн Абу Толибнинг жияни) авлоди деб ҳисоблаган бўлса-да, унинг келиб чиқиши ҳақида маълумотлар етарлича эмас[1].

Манбаларда унинг касби турлича бўлиб, уни зиғир тўқувчи ёки дурадгор сифатида тарифлашган[2]. У ўн икки шиалик тарафдори бўлган оиладан эди. Ўзининг ёзган маълумотларига кўра, У 874-йилда ўн биринчи имом Ҳасан ал-Аскарийнинг вафотидан сўнг, эркак зурриёти қолмагани туфайли, имон инқирозини бошдан кечирган[2]. Охир-оқибат, ўн иккилар ал-Аскарийнинг гўдак ўғлига ўн иккинчи ва яширин имом („Ўн иккилар“ номи шундан келиб чиққан)мартабасини беришган[3], у бир кун келиб ислом эсхатологиясининг масиҳий шахси маҳдī бўлиб қайтишига ишонишган. Афсонага кўра, у аббосий халифаларини ағдариб ташлаб, уларнинг пойтахти Бағдодни вайрон қилади, мусулмонлар бирлигини тиклайди. Константинополни забт этиш, Исломнинг якуний ғалабасини таъминлаш, тинчлик ва адолат ҳукмронлигини ўрнатиш борасида муҳим ишларни амалга оширади[4]. Бироқ, бу эътиқод Ҳасан ал-Аскарий вафотидан кейинги дастлабки йилларда ҳали мустаҳкам ўрнатилмаган эди. Ибн Ҳавшаб сингари, кўплаб шиалар ҳам ўн иккинчи имом ҳақидаги даъволарга шубҳа билан қараган ва бу раҳбариятининг сиёсий заифлиг ҳамда сусткашлиги туфайли руҳий тушкунликка тушишган[5][6][7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Маделунг 1991, с. 438.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Ҳалм 1991, с. 38.
  3. ↑ Дафтарй 2007, с. 89.
  4. ↑ Ҳалм 1991, сс. 28–29.
  5. ↑ Ҳалм 1991, сс. 38–39.
  6. ↑ Дафтарй 2007, сс. 107–108.
  7. ↑ Дафтарй 2007, сс. 108, 132–133.

Ҳаволалар

Адабиётлар

  • Ҳалм, Ҳеинз (1981). "Диэ Сīрат Ибн Ḥауšаб: Диэ Исмаилитисче Да'wа Им Жемен Унд Диэ Фатимиден" (Герман). Диэ Wелт дес Ориэнц 12: 107–135. ИССН 0043-2547. 
  • Жиwа, Шаиноол (1988). "Тҳе Генесис оф тҳе Исмāʿīлī Даʿwа Аcтивитиэс ин тҳе Емен". Бритиш Соcиэтй фор Миддле Эастерн Студиэс Буллетин 15 (1): 50–63. дои:10.1163/19585705-12341302.