Ал-Амир Мустафо уд-Давла Абулфитян Муҳаммад[1][изоҳ 1] (1003-йил декабр – 1081-йил январ/феврал)[2] Суриядан чиққан араб шоири. Суриянинг амирлари ва зодагонларига, хусусан, Ҳалабдаги Мирдосийлар шарафига ёзилган мадҳиялари машҳур бўлган. Асосан, Ибн Ҳайюс (арабча: ابن حيوس‎‎) номи билан танилган.

Ибн Ҳайюс
Таваллуди
Ал-Амир Мустафо ад-Давла Абулфитян Муҳаммад

1003-йил декабр
Вафоти 1081-йил январ/феврал
Ҳалаб, Сурия
Касби Шоир
Ижод қилган тиллари Араб
Жанр Мадҳ
Танланган асарлари Ҳалаб Мирдосийларига мадҳиялар

Ҳаёти

Ибн Ҳайюс 1003-йил декабр ойида Дамашқда туғилган[2][3]. Унга бобоси Ҳайюс шарафига исм қўйилган[2]. Отаси Султон[2][4] бадавийлар қўмондонларидан бири бўлгани сабабли Ибн Ḥайюсга ал-амир (амир, саркарда) унвони берилган[4][2]. Уларнинг оиласи Бану Ғани қабиласидан келиб чиққан бўлиб, ушбу қабила қайсий қабилага мансуб эди[3]. Ибн Ҳайюс уйи Дамашқнинг Зуқақ-Аттаф маҳалласида жойлашган эди[5]. 1016-йилда Фотимийлар зобити Ануштакин ад-Дизбарий тахминан 1 йил давомида ушбу оиланинг уйида истиқомат қилган. Кейинчалик Ибн Ҳайюс Ануштакин шарафига кўплаб мадҳиялар битган[5]. Ануштакин 1029-йилда Фотимийлар Суриясининг ҳокими этиб тайинланган.

Ибн Ҳайюс ижодий фаолияти давомида маҳаллий ҳукмдорлар, Фотимийлар амалдорлари ва бошқа нуфузли шахслар билан танишган[2]. Уларга мадҳиялар бағишлаган ва бунинг эвазига кўплаб мукофотлар олган[2]. Шу жараёнда Мустафо ад-Давла (давлатнинг танлангани) лақаби берилган[4]. Айниқса, 1072-йилда кўчиб борган Ҳалабдаги Мирдосий амирлари билан яқин алоқада бўлган[2]. Мирдосий амирларидан бири Маҳмуд ибн Наср бир сафар уни минг дона олтин динор билан мукофотлаган[2]. Маҳмуд 1075-йилда вафот этгач, Ибн Ҳайюс унинг ўғли Наср ибн Маҳмуд билан яқин дўстлик алоқаларини ўрнатган[2]. Ибн Ҳайюс шеърларидан бирида шундай ёзган: „Маҳмуд менга ўз хазинасидан минг дона олтин берди. Мен унинг ўғли Наср ҳам шундай қилишига шубҳа қилмайман“[2]. Бу марсия Насрни жуда мамнун этган ва у ҳаяжон билан: „Агар Ибн Ҳайюс Наср бу суммани бир неча баробар оширади, деганида ҳам мен буни албатта қилган бўлардим!“ – деган экан[2].

Ҳалабдаги Мирдосийлардан олган бойликлари Ибн Ҳайюсга шаҳарда ўзи учун уй қуриш имконини берган[2]. Уйнинг кириш эшиги тепасидаги лавҳага қуйидаги қасидани ёздирган:

Биз бу масканни барпо этдик ва унда истиқомат қилдиб, Мирдосийлар неъматларидан баҳраманд бўлдик. Улар бизни мусибат ва тақдир зулмидан халос этган оиладир. Ер юзининг ўғилларига айтинг: „Инсонлар бир-бирига шундай муомала қилсин“[6].

1079-йилда Уқайлийлар амири, Юқори Месопотамия ҳокими Муслим ибн Қурайш Ибн Ҳайюс унга бағишлаб ёзган марсияси эвазига миннатдорчилик сифатида Мосулдан бир иқто ажратган[7]. Ибн Ҳайюс 1081-йилда ўз уйида вафот этган[2].

Изоҳлар

  1. ↑ Тўлиқ исми ва генеалогияси: Ал-Амир Муṣṭафа уд-Давла Абулфитян Мûḥаммад ибн Султâн ибн Мûḥаммад ибн Ҳаййûс ибн Мûḥаммад ибн ал-Муртада ибн Мûḥаммад ибн ал-Ҳайсам ибн Усмâн ал-Ғанавий

Манбалар

  1. ↑ Раббат, Нассер О.. [Тҳе Cитадел оф Cаиро: А Неw Интерпретатион оф Роял Мамелук Арчитеcтуре. Леиден: Брилл, 1995 — 312-бет. ИСБН 90-04-10124-1. ](ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=9Эп8И5жCД8ҚC&пг=ПА312}})
  2. ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 2,13 Ҳуарт, Cлéмент. [Шорт Ҳисториэс оф тҳе Литературес оф тҳе Wорлд, Волуме 2. Неw Ёрк: Д. Апплетон анд Cомпанй, 1903 — 120–121-бет. ](ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=C749АҚААИААЖ&пг=ПА120}})
  3. ↑ 3,0 3,1 Ибн Кҳалликан, эд. Де Слане 1868, п. 143.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Ибн Кҳалликан, эд. Де Слане 1868, п. 138.
  5. ↑ 5,0 5,1 Заккар, Суҳайл. [Тҳе Эмирате оф Алеппо: 1004–1094. Алеппо: Дар ал-Аманаҳ, 1971 — 130-бет. ](ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=сблтААААМААЖ%7Cпаге=130}})
  6. ↑ Ибн Кҳалликан, эд. Де Слане 1869, п. 141.
  7. ↑ Ибн Кҳалликан, эд. Де Слане 1868, пп. 143–144.

Адабиётлар