Муҳаммад ибн Ҳиббон ал-Бустий(тахминан 270–354/884–965) мусулмон араб[1] олими, полимати ва шофеъий мазҳабининг кўзга кўринган ривоятчиси, муҳаддис мунаққид, рижолни баҳоловчи, тўпловчи ва ҳадис таржимони[2][3]. У сермаҳсул ёзувчи бўлиб, фиқҳ каби кўплаб ислом соҳаларини, шунингдек, астрономия, тиббиёт, тарих ва бошқа фанларни яхши билган[4][5].

Фаолияти

Ибн Ҳиббон ҳижрий 270-йили (милодий 884) Афғонистоннинг ҳозирги жанубидаги Буст ёки Бост шаҳрида туғилган (Ҳилманд вилояти марказининг собиқ номи Бост ёки Буст бўлган, янги номи Лашкаргоҳ)[6].

Имом Ибн Ҳиббон Буст шаҳрида улғайган, у ерда болалиги ва ёшлиги ўтган, сўнгра илм олиш учун кетган. Бу имом илмга ташналикда Моваронуннаҳран олис-олис Мисрга етиб борар эди. Ушбу шиддатли саёҳатлар давомида унинг кўплаб устозлари бор эди, улардан бир қанча илмларни олган[7].

У ўша даврнинг кўплаб таниқли олимларидан ислом илмларини ўрганган.

  • Ан-Насоий
  • Ал-Ҳасан ибн Суфён
  • Абу ал-Яъла ал-Мосулий
  • Ал-Ҳусайн ибн Идрис ал-Ҳаравий
  • Абу ал-Халифа ал-Жомҳий
  • Имрон ибн Мусо ибн Мадзоший
  • Аҳмад ибн ал-Ҳасан ас-Сўфий
  • Жаъфар ибн Аҳмад ал-Димашқий
  • Ибн Хузайма

Ибн Ҳиббон бир муддат Самарқандда қози бўлиб, шаҳарда хонақоҳ қурдирди; Ҳижрий 340/милодий 951-йилда у туғилган шаҳри Бустга бориб, у ерда талабалари учун мадраса қурдирди ва унда уларга стипендиялар берилди[8][9].

Унинг энг машҳур шогирдлари ўз даврининг етакчи олимлари бўлишган:[10]

Ибн Файсал ҳижрий 354-йил Шаввол ойи тугашига саккиз кун қолганда жума кечаси Бустда вафот этди. У ҳозирги Афғонистон жанубидаги ўзининг туғилган шаҳри Бўст ёки Бустда (ҳозирги Лашкаргоҳ) дафн этилган[11].

Манбалар

  1. ↑ Филиу, Жеан-Пиэрре. Апоcалйпсе ин Ислам (эн). Унив оф Cалифорниа Пресс, 2012-03-06. ИСБН 978-0-520-27264-4. 
  2. ↑ Павел, Павловитч (2023). "Ибн Ḥиббāн ал-Бустī". Энcйcлопаэдиа Исламиcа. дои:10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_30815. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-3/ибн-ҳиббан-ал-бусти-CОМ_30815. 
  3. ↑ Паул Старкей, Жулиэ Сcотт Меисами. Энcйcлопедиа оф Арабиc Литературе. Роутледге, 1998 — 334-бет. ИСБН 9780415185714. 
  4. ↑ Ибн Таймийяҳ. Дисеасес Оф Тҳе Ҳеарц Анд Тҳеир Cурес. ИсламКотоб — 156-бет. 
  5. ↑ Луcас, Сcотт C.. Cонструcтиве Cритиcс, Ḥадīтҳ Литературе, анд тҳе Артиcулатион оф Суннī Ислам Тҳе Легаcй оф тҳе Генератион оф Ибн Саʻд, Ибн Маʻīн, анд Ибн Ḥанбал. Брилл, 2004 — 91-бет. ИСБН 9789004133198. 
  6. ↑ „Б. Демограпҳй анд Популатион“. Унитед Натионс Ассистанcе Миссион ин Афгҳанистан анд Афгҳанистан Статистиcал Еарбоок 2006, Cентрал Статистиcс Оффиcе. Афгҳанистан'с Министрй оф Рурал Реҳабилитатион анд Девелопмент. 2019-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-январ.
  7. ↑ „Нуристани. Ресеарчер ат тҳе Куwаити Министрй оф Аwқаф.“ (Арабиc). 2016-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ Исалāмика Пҳāуṇḍэśана, Секандар Али Ибраҳимй. Репорц он Исламиc Эдуcатион анд Мадрасаҳ Эдуcатион ин Бенгал, 1861-1977. Исламиc Фоундатион Бангладеш, 14 Марч 2016 — 287-бет. 
  9. ↑ Wҳеэлер, Браннон. Пропҳец ин тҳе Қуран Ан Интродуcтион то тҳе Қуран анд Муслим Эхегесис. Блоомсбурй Публишинг, Жуне 2002 — 346-бет. ИСБН 9781441104052. 
  10. ↑ „Нуристани. Ресеарчер ат тҳе Куwаити Министрй оф Аwқаф.“ (Арабиc). 2016-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ Краэмер, Жоэл Л.. Пҳилосопҳй ин тҳе Ренаиссанcе оф Ислам Абū Сулаймāн Ал-Сижистāнī анд Ҳис Cирcле. Э.Ж. Брилл, 1986 — 22-бет. ИСБН 9789004072589.