Ибн Ҳиббон(арабча:ابن حبان — Ибн Ҳиббон — Тўлиқ исми:Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Ҳиббон Бустий(? — 965)) — муҳаддис ва фақиҳ.

Ибн Ҳиббон
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси муҳаддис,фақиҳ

Ҳаёти

Ибн Ҳиббон шофиъий мазҳаби фақиҳларидан бўлиб Самарқандда вояга етган ва у ерда бир муддат қозилик қилган.[1] Тиб, астрономия ва бошқа илмлардан воқиф бўлган. Мовароуннаҳр, Ироқ, Хуросон, Шом, Ҳижоз каби ислом илм марказларини кезиб, ҳадис ровийларидан ҳадислар тинглаган ва ривоят қилган ва кўпгана асарлар („Ал-анво ват-тақосим“, „Китобус-саҳоба“, „Китобул-фасли байнаннақала“, „Китобул-илал“, „Ашобут-таворих“, „Китобу атбоит-тобеин“, „Китобус-сиқат“ ва бошқалар) ёзган.[2]

Асарлари

  • „Ал-анво ва-т-тақосим“,
  • „Китобу-с-са-ҳоба“,
  • „Китобу-л-фасли байна-н-нақл“,
  • „Китобу-л-илал“, „Асъҳобу-т-таворих“,
  • „Китобу атбои-т-тобиъийн“,
  • „Китобу-с-сиқат“,
  • „Ал-иҳсону фи тақриб саҳиҳи ибн Ҳиббон“,
  • „Ал-мажруҳийн“.

Манбалар

  1. ↑ ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ „Ўзбекистон миллий энциклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004
  2. ↑ Муҳаммад Абдурроҳман ибн Абдурраҳим Муборакфурийил Туҳфату-л-Аҳвазий би шарҳи жомиъи-т-Термизийил Ж.1. — Б. 36.