Абу Жафар ибн Ҳорун Туржолий (араб. أبو جعفر بن هارون الترجالي) (вафоти 1180 й.) Тружилло шаҳрида таниқли муваллад мусулмон оиласида туғилиб ўсган. У Кордовада та’лим олган ва кейинчалик Севиляда шифокор сифатида муробитлар хизматига кирган. У фалсафага оид асарларни ўқишга қизиқарди. У тиббиёт фанининг асослари ва тармоқлари билан яхши таниш эди. У зўр амалиётчи бўлиб, унинг муолажалари кўпинча муваффақиятли ўтарди. Туржолий умрининг охирларида Ибн Божа ва ёш Ибн Рушдга муаллимлик қилган [1].

Манбалар

  1. ↑ Кирмани М. Заки; Сингҳ, Нагендра Кр (2005). Энcйcлопаэдиа оф Исламиc Сcиэнcе анд Сcиэнтисц: А-Ҳ. Глобал Висион Публишинг Ҳоусе. ИСБН 978-81-8220-058-6.