Ibn Kasir
Исмоил Ибн Касир (арабча: ابن كثير 1300 — 1373-йил) Мамлуклар Сурияни бошқарган даврда Шофиъийлик мактабининг жуда нуфузли Сунний олимларидан бўлиб, тафсир ва фиқҳ мутахассиси ҳамда тарихчи бўлган.
Таржимаи ҳол
Тўлиқ исми Абу ал-Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир ( أبو الفداء إسماعيل بن عمر بن كثير) бўлиб, Имодуддин (диннинг устуни) деб шарафланган. Ҳижрий 700 (милодий 1301) йилда Суриянинг Дамашқ шарқидаги Бусро шаҳрининг Миждал қишлоғида таваллуд топган. Ибн Таймия ва аз-Заҳабийлардан таълим олган.
Ўша даврдаги Суриянинг етук олимларидан бўлмиш Ал-Миззийнинг қизига уйланади ва шу билан олимлар жамиятига қўшилади. 1345-йилда қайнотасининг ватани бўлмиш Миззада қурилган янги масжидда хотиб бўлиб тайинланади. 1366-йилда Дамашқнинг Буюк Масжидида мутахассис даражасига кўтарилади.
Ҳаётининг сўнгида кўр бўлиб қолади. Кўр бўлишининг сабаби қилиб Аҳмад Ибн Ҳанбалнинг Муснадини ривоятчи эмас балки мавзу бўйича тартибга солиш учун кечасилари кеч ишлаганликда қилиб кўрсатган. Дамашқда 1373-йил (774-ҳижрий) феврал ойида вафот этган.
Ишлари
Тафсир
Ибн Касир Қуръон учун „Тафсирул Қуръанил азийм“ номли машҳур шарҳни ёзган. Китобда Қуръоннинг оятлари ҳадислар билан боғлаб тушунтирилган. Бу китоб ундан олдинроқ ёзилган Ат-Табарийнинг „Тафсир ат-Табарий“ тафсирининг қисқача баёни ҳисобланади. Қуръоннинг ҳар бир оят ва сурасини тушунтиришда ҳадис ишлатилганлиги сабабли китоб жуда машҳур.
Мисрлик олим Аҳмад Муҳаммад Шокир (1892-1958) Ибн Касирнинг тафсирини таҳрирлаб беш жилдли „Умдат ат-Тафсир“ қилиб 1956-1958-йилларда чоп этган.
Ҳадис
„Ал-Жомиъ“ (الجامع) қомусий фойдаланишга мўлжалланган Ҳадис матнларининг йирик тўплами. „Тахрийжу аҳадиси адиллатит танбиҳ фий фиқҳиш шофиийя“ни ҳам ёзган.
Тарих
Ибн Касирнинг „Ал-Бидоя ван Ниҳоя“ (البداية والنهاية) (Бошланиш ва охири) китоби Ислом тарихшунослигига оид энг таниқли ишлардан ҳисобланади. Китоб дунёнинг яратилишидан охиригача бўлган „универсал“ тарих ва Ислом эсхатологиясини ўз ичига олади. Китобда пайғамбарлар ва олдинги халқлар ҳақида ҳикоялар, Пайғамбарнинг Сийрати ва унинг давригача бўлган ислом тарихи ҳақида гапирилган. Бундан ташқари у қиёматнинг аломатлари ҳақида „Ал-Фитан“ китобини ёзган. Бу китоб Ибк Касир давридаги сиёсат ҳақидаги маълумотлари билан қийматли. Китоб биринчи бўлиб Қоҳирада 1932-1939-йилларда таҳрирланиб, ундан кейин ҳам бир неча бор таҳрирланган.
Муҳаммад(с.а.в)нинг ҳаёти ва Қиссас ал-Анбиё (Ислом пайғамбарлари ва Эски Аҳд қаҳрамонлари ҳақидаги ривоятлар тўплами) ҳақида „Ас-Сийра ан-Набавия“ни ҳам ёзган.
„Табақот аш-Шофиийя“
Бошқа
„Жомиъул масанийд вас сунанил ҳадий лиақвами сунан“ китобида Ибн Касир Имом Аҳмад бин Ҳанбал, Ал-Баззар, Абу Яъла Ал-Мавсили, Ибн Аби Шайбалардан ҳамда олтита ҳадис тўпламидан (Ал-Бухорий ва Муслимнинг икки саҳиҳлари ва тўрт Сунанлар — Абу Довуд, Ат-Термизий, Ан-Насаи ва Ибн Мажаҳ) ҳикояларни йиққан. Ибн Касир бу китобни Фиқҳнинг бўлимлари бўйича бўлиб чиққан. „Табақот аш-Шофиийя“ (Шофиий олимларининг даражалари) китобида эса Ибн Касир Саҳиҳ ал-Бухорийни тушунтиришни бошлаган, аммо уни тугатмаган. Аҳкам (Қонунлар) ҳақида катта жилдни ёзишни бошлаган, лекин фақат Ҳаж маросимларигача ёзган. Ал-Баиҳақийнинг „Ал-Мадхал“ини ҳам қисқача баёнини ёзган. Бу китобларнинг кўписи чоп этилмаган.
Эслатмалар
Адабиётлар
- Норман Cалдер, 'Тафсир фром Табари то Ибн Катҳир, Проблемс ин тҳе десcриптион оф а генре, иллустратед wитҳ референcе то тҳе сторй оф Абраҳам', ин: Г. Р. Ҳаwтинг / Абдул-Кадер А. Шареэф (эдс.): Аппроачес то тҳе Қур’ан, Лондон 1993, 101-140 саҳифалар.
- Жане Даммен-МcАулиффе, 'Қураниc Ҳерменеутиcс, Тҳе виэwс оф ал-Табари анд Ибн Катҳир', ин: Андреw Риппин (эд.): Аппроачес то тҳе ҳисторй оф тҳе интерпретатион оф тҳе Қур’ан, Охфорд 1988, 46-62 саҳифалар.
Ташқи Ҳаволалар
- Тафсир ибн Катҳир — Энглиш (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-11-29 санасида архивланган)
- Ибн Катҳир ин Энглиш