Абу Абдуллоҳ Ибн Лаҳи’а ибн Уқба ибн Фур’он ибн Робия ибн Савбон ал-Ҳарамий ал-Аъдулий (арабча: أبوعبدالرحمن عبدالله بن لهيعة بن عقبة بن فرعان بن ربيعة بن ثوبان الحضرمي الأعدولي‎‎) (ҳижрий 96—174) (милодий 714/5-790) (Ибн Лаҳи’а (إبن لهيعة) номи билан машҳур) – мисрлик араб тарихчиси, ҳадис ва фиқҳ олими[1][2]. Халифа томонидан бевосита тайинланган Мисрнинг биринчи қозиси сифатида машҳур бўлган.

Биография

Ибн Лаҳиа ҳаётининг илк йиллари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Фақагина 714/5-йилда Мисрда яман оиласида туғилган маълум[3]. Ибн Лаҳиа тарихчи ва ҳадис тўпловчи сифатида ўша пайтда Аббосийлар халифалиги таркибига кирган Мисрда (750–1258) шуҳрат қозонган. Замондошлари орасида ҳурматли олим сифатида катта обрўга эга бўлганлиги боис, Аббосийлар халифаси ал-Мансур (ҳ. 754–775) шахсан уни Миср қозиси лавозимига тайинлаган ва у бу вазифани 772-йилда то 780-йилгача бажарган[3]. Халифа унга ойлик маош сифатида ҳам ойига 30 динор миқдорида тўлов берган. 790-йилда вафот этган[4]. Ал-Заҳабийнинг (вафоти 1348-йил) „Сияр Аълам ал-Нубала“ номли улкан энсиклопедик асарида ёзилишича, Ибн Лаҳиянинг кутубхонаси ва ундаги китоблар 786-йилда юз берган ёнғинда куйиб кетган[5].

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ Броcкопп, Жонатҳан (2020-12-01). "Ибн Лаҳīʿа" (эн). Энcйcлопаэдиа оф Ислам, ТҲРЕЭ. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-3/ибн-лаҳиа-CОМ_30875%20энcйcлопаэдиа-оф-ислам-3/ибн-лаҳиа-CОМ_30875. 
  2. ↑ Азад, Арезоу. Фаḍāʾил-и Балкҳ, ор Тҳе Мериц оф Балкҳ: Аннотатед транслатион wитҳ cомментарй анд интродуcтион оф тҳе олдест сурвивинг ҳисторй оф Балкҳ ин Афгҳанистан (эн). Гибб Мемориал Труст, 2021-01-21. ИСБН 978-1-913604-01-1. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Броcкопп, Жонатҳан (2020-12-01). "Ибн Лаҳīʿа" (эн). Энcйcлопаэдиа оф Ислам, ТҲРЕЭ. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-3/ибн-лаҳиа-CОМ_30875%20энcйcлопаэдиа-оф-ислам-3/ибн-лаҳиа-CОМ_30875. 
  4. ↑ Азад, Арезоу. Фаḍāʾил-и Балкҳ, ор Тҳе Мериц оф Балкҳ: Аннотатед транслатион wитҳ cомментарй анд интродуcтион оф тҳе олдест сурвивинг ҳисторй оф Балкҳ ин Афгҳанистан (эн). Гибб Мемориал Труст, 2021-01-21. ИСБН 978-1-913604-01-1. 
  5. ↑ Ал-Дҳаҳаби. „Сияр А'лам ал-Нубала'“ (ар). исламwеб.нет. Қаралди: 2021-йил 22-феврал.