Ibn Miskavayh
Ибн Мискавайҳ (арабча: ابن مسكوويه; тўлиқ исми Абу Али Ибн Муҳаммад ибн Яқуб ибн Мисковайҳ ар-Розий; 932-йил – 1030-йил) – арабнавис тарихчи, файласуф, адиб ва табиб.
| Ибн Мискавайҳ | |
|---|---|
| Таваллуди |
Парандак |
| Вафоти | Рай, Эрон |
| Касби | Тарихчи, файласуф, адиб, табиб |
Умумжаҳон тарихига оид „Китоб тажориб ал-умам“ („Халқлар тажрибалари китоби“) номли асар ёзган. Илми ахлоқ ва ҳикматга доир „Китоб ат-таҳора“ („Таҳорат китоби“), „Таҳзийб ал-ахлоқ“ („Ахлоқни тузатиш“) номли асарлар ҳам Ибн Мискавайҳ қаламига мансуб. У араб, форс, ҳинд ва юнон донишмандлари айтган ҳикматлар тўпламини ҳам тузган. Ибн Мискавайҳ асарлари таъсирида ислом дунёсида ўнлаб ахлоқий-дидактик асарлар (жумладан, Насриддин Тусийнинг „Ахлоқи Насрий“) ёзилган[1].
Асарлари
| Викииқтибосда „Жовидони хирад“ асарига тегишли иқтибослар мавжуд. |
- „Китоб ат-таҳора“ (Таҳорат китоби);
- „Китоб тажориб ал-умам“ („Халқлар тажрибалари китоби“ – арабча: كتاب تجارب الأمم) — жаҳон халқлари, жумладан арабларнинг Х асрнинг 80-йилларига қадар тарихи баён қилинган бўлиб, асарнинг сўнгги қисмида Араб халифалигининг Х асрдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳақида қимматли маълумотлар бор;
- „Жовидони хирад“ (форсча: جاویدان خرد – „Боқий ақл идрок“ китоби) — олимларнинг ахлоқ ҳақидаги фикрларини жамланган бўлиб, унинг қўлёзма нусхалари шарқда кенг тарқалган[2];
- „Таҳзийб ал-ахлоқ“ (арабча: تهذيب الأخلاق و تطهير الأعراق – „Ахлоқни тузатиш“).
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ибн Мискавайҳга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |