Ал-Аббодий, Ибн Қосим (арабча: العبادي، بن قاسم‎‎ – Шиҳобуддин Аҳмад ибн Қосим ас-Саббоғ ал-Аббодий аш-Шофеъий ал-Азҳарий ал-Мисрий) – наҳв олими, шофеъий фақиҳи.

Ибн Қосим
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1586-йил (ҳижрий 994-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси наҳв олими, шофеъий фақиҳи

Ҳаёти

Ўз даврининг энг етук наҳв олими бўлган ал-Аббодий, Ибн Қосим араб грамматикасига доир асарларга ёзган шарҳлари билан машҳур бўлган. Мисрда Носир Муҳаммад ал-Лақоний, Шиҳобуддин ал-Бурсий ва Қутбуддин Исо ас-Сафавий каби ўз даврининг машҳур наҳв олимларидан таҳсил олган. Муҳаммад ибн Довуд ал-Мақдисий ва бошқа кўплаб шогирдлар етиштирган. Ал-Аббодийнинг вафотига оид биографик маълумотлар ихтилофли бўлиб, 1586-йилда ҳаж зиё­ратидан қайтаётганда вафот этган де­йилса, баъзи манбаларга кўра, ҳижрий 992-йилда (милодий 1584) Маккада дунёдан ўтганлиги айтилади.

Шунингдек, унинг турли илмларга бағишланган асарлар ёзгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Бироқ у ўз даврининг одатларига мувофиқ асар тасниф қилишдан кўра, ўзидан аввал яшаган машҳур олимларнинг асарларига шарҳ ва ҳошиялар ёзиш билан танилган.

Асарлари

  • „Ал-Āйāт ал-баййинāт“. Мазкур асар Тожуддин ас-Субкийнинг усул ал-фиқҳга доир „Жам’ ал-жавāми’“ номли асарига Жалолуддин ал-Маҳаллий томонидан ёзилган шарҳга ҳошия. Бу асар „Ҳāшия Ибн Қāсим ал-Аббāдӣ ’алā шарҳ жам’ ал-жавāми’ фӣ усӯл ал-фиқҳ“ деб ҳам аталади.
  • „Ҳāшия ’алā шарҳ ал-Варақāт“. Ушбу асар Абу-л-Муалло ал-Жувайнийнинг „ал-Варақāт фӣ усӯл ал-фиқҳ“ номли асарига Жалолуддин ал-Маҳаллий томонидан ёзилган шарҳга ҳошия.
  • „Ал-Ҳавāшӣ ва-н-нукāт ва-л-фавāид ал-муҳаррарāт ’алā мухтасар ал-Саъд фи-л-маъāнӣ ва-л-байāн“. Саъдуддин ал-Тафтазонийнинг „ал-Мутаввал“ асарига шарҳ.
  • „Ҳāшия ’алā шарҳ ал-муҳтāж“. Мазкур асар ан-Нававийнинг шофеъий фиқҳига доир „Ал-Минҳāж“ номли асарига Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий тарафидан „Туҳфа ал-муҳтāж“ номи билан ёзилган шарҳнинг ҳошияси.
  • „Ҳāшия ал-ғурар ал-баҳийя“. Мазкур асар Закариё ал-Ансорий томонидан Ибн ал-Вардийнинг „Ал-Баҳжа ал-вардий­я“сига ёзилган шарҳнинг ҳошия­сидир.
  • „Ҳāшия ал-Аббāдӣ ’алā таҳрӣр ал-­қавā’ид ал-мантиқийя“. Асар „Шарҳ ар-рисāла аш-шамсийя“ номи билан ҳам аталади.

Ал-Аббодийнинг юқорида саналган асарларидан ташқари Абу Шужў исми билан танилган Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ибн Аҳмад ал-Исфаҳонийнинг „Ғāя ал-ихтисāр“ номли фиқҳий асарига „Фатҳ ал-ғаффāр би кашфи мухаббаāт ғāя ал-ихтисāр“ номли икки жилдлик шарҳи ҳамда „Кāфи­я“, „Алфийя“, „Талхӣс“, „Иззӣ“, „Қатр ан-надā“ каби араб тили грамматикасига оид китоб­ларга битган шарҳ ва ҳошия­лари ҳам бор[1].

Адабиётлар

  • Ҳожи Халифа. Кашф аз-зунӯн. И, 152, 476, 596;
  • ИИ, 1139, 1373, 2006; Ибн ал-Имод. Шазарāт аз-заҳаб. – Қоҳира: 1934. ВИИИ, 433-434;
  • Аз-Зириклий. Ал-­Аълāм. – Қоҳира: 1954-59. И, 189;
  • Каҳҳола. Му’жам ал-муаллифӣн. – Дамашқ: „Ат-Тараққий“, 1957-61. ИИ, 48-49;
  • Ибн ал-Ғаззий. Дӣвāн ал-ислāм. – Байрут: „Дор ал-кутуб ал-’илмийя“, 1411/1990. ИВ, 38-39;
  • Али Бардакоğлу. „Аббâдî, Ибн Кāсıм“. ТДВ İА. – İстанбул: 1988. И, 15;
  • Броcкелманн. ГАЛ. ИИ, 417-418; Суппл., И, 677, 679, 681; ИИ, 105, 441.

Манбалар

  1. ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.