Ibn Qutayba
Ибн Қутайба Абу Муҳаммад Абдуллоҳ Ибн Муслим Ал-Марвазий (828— Бағдод — тахминан 889) — араб филологи, тарихчи ва ёзувчиси. Асли марв (ҳоз. Туркманистоннинг Мари ш.) лик, Багдодда яшаган. Араб филологиясининг Бағдод мактаби асосчиси. Қад. адабий ёдгорликларни тўплаш, тизимга солиш ва танқидий ўрганиш билан шу-ғулланган. "Тақвим уллисон" ("Тилни тўғрилаш"), "Китоб фи халқ ил-инсон" ("Инсоннинг яратилиши ҳақида китоб"), "Дийвон ул-куттоб" ("Котиблар девони"), "Табақот уш-шуаро" ("Шоирларнинг табақалари") ва б. асарлар муаллифи. "Уюн ул-ахбор" (10 жилдли, "Ахборот манбалари") адабий-тарихий тазкирасида давлат ҳокимияти, қўшин хусусида, бундан ташқари, ёмон хулқ-одатлар танқид қилинади, маърифат, биродарлик, инсоний туйғулар улуғланади. И. Қ. нинг "Адаб улкотиб" ("Котибнинг санъати"), "Аш-шеър ва-ш-шуаро" ("Шеърият ва шоирлар") асарида хат ва шеър санъати ҳақида фикр юритилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |