Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Яҳё ибн Закариё ибн Ширзод (946-йилдан кейин вафот этган)[1], асосан, Ибн Ширзод (арабча: ابن شيرزاد‎‎) номи билан машҳур Аббосийлар халифалиги амалдори. 940-йилларда халифалик парчаланганида турли саркардаларга хизмат қилган. 945-йилда қисқа муддатга амир ул-умаро олий лавозимига кўтарилган.

Ибн Ширзод
Аббосийлар халифалиги амир ул-умароси
Мансаб даври
945-йил август – 945-йил 21-декабр
Ўтмишдоши Тузун (943-йил 31-май – 945-йил август)
Вориси Муизз уд-Давла (945–967)
Аббосий халифа котиби
Мансаб даври
946-йил январ – 946-йил 16-март
Шахсий маълумотлари
Вафоти 946/948

Ҳаёти

Ибн Ширзоднинг ёшлик даври ва дастлабки фаолияти ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас[1]. Ёшлигиданоқ отаси орқали котиблик хизматига кирган. Отаси Ғариб ал-Холнинг собиқ мулкларини назорат қилувчи молия идорасида мас’ул шахс бўлган[2]. Ибн Ширзоднинг акаси Абулҳусайн Закариё ҳам отаси томонидан ўзининг ўринбосари сифатида ишга олинган. Ибн Ширзод ўз йўлини ўзи топишни истаб, халифанинг шахсий мулкларига мас’ул идора девон ад-дияъал-хассада хизмат қилишни бошлаган ва у ерда котиблик санъатини ўрганган[2].

Ибн Ширзод илк бор 927-йилда Х аср тарихчиси Ибн Мискавайҳ томонидан тилга олинган. У ўша пайтда Ғарибнинг ўғли Ҳоруннинг котиби ва ишларини юритувчиси сифатида хизмат қилган. Ҳорун эса Аббосийлар халифаси ал-Муқтадирнинг (ҳ. 908–932) яқин дўстларидан эди[1]. Шу даврда Ибн Ширзоднинг акаси Абулҳасан Закариё халифанинг холасига котиблик қиларди[1]. Ҳорун Ибн Ширзод устидан шикоят қилиб, уни ҳибсга олиш ва мол-мулкини мусодара қилдиришга уринди. Бироқ ишни вазир Али ибн Исо ибн ал-Жарроҳ кўриб чиққач, бу шикоят рад этилди. Натижада, Ибн Ширзод нафақат айбсиз деб топилди, балки Али ибн ал-Жарроҳнинг котиби сифатида давлат хизматига ҳам қабул қилинди[1].

Бу лавозимда ишлаган вақтида Ибн Ширзод қисқа фурсатда катта бойлик тўплади. Натижада, вазир Муҳаммад ибн ал-Қосим мол-дунёсини тортиб олиш мақсадида уни ҳибсга олдирди. Ибн Ширзод хазинага 20 000 олтин динор тўлашга ваъда бергач, Абу Яъқуб Ис’ҳоқ ибн Исмоилнинг ёрдами билан озодликка чиқарилган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Асеф Фекрат 2015.
  2. ↑ 2,0 2,1 ван Беркел 2013.

Адабиётлар