Ibn Tumart
ИБН ТУМАРТ, Муҳамммад ибн Абдураҳмон (1078 ёхуд 1081-1130) — Шимолий Африкадаги ал-"Муваҳҳидун" ҳаракати раҳбари ва сулоласи асосчиси. Суса (Жанубий Марокаш)да туғилган. Кўпгана муаррихлар унинг шажарасини Али ибн Абу Толиб (кв)га боғлайдилар, бироқ Ибн Халдун уни барбарлардан ҳисоблайди. 1106-йил Ибн Тумарт Қуртубага келиб фиқҳ билан машғул бўлган, 1108-йилда Искандарияда машғулотини давом эттирган, бир мунча вақт Бағдодда таҳсил олган. Шаркда Ибн Тумарт аш’арийларнинг изчил издоши бўлган, ҳадисларга таянмай мустақил ҳукм чиқаришга қарши чиққан. Динни поклаш, унинг асл, илк манбаларига қайтиш (усул) ҳақидаги ваъзлари натижасида уни Бижайндан қувғин қилишган. 1120-йил Марокашда ал-Муваҳҳидун амири Али ибн Юсуф (1106) Ибн Тумарт билан маҳаллий уламолар ўртасида мунозара уюштирган. Уламоларнинг Ибн Тумарт қарашларига бўлган норозилиги шу қадар бўлган-ки, у ҳибсга олинишдан зўрға қутилиб қолган. Шундан эътиборан Ибн Тумарт динни поклаш шиори остида „ал-Муваҳҳидун“га қарши очиқцаночиқ сиёсий қарши чиққан (11-аср ўртаси — 1147). Уни кўплаб барбар қабилалари қўллабқувватлашган. Уч йиллик урушдан сўнг у Нфис дарёсининг юқори оқимидаги тоғли Тинмалал қал’аси (Марокашдан 75 км жанубида)да ўрнашиб олган. У ҳар томондан Муҳаммад (сав)га ўхшашга даъво қилган. Тинмалалга кўчишни ҳижрат, яқин сафдошларини — ашоблар деб атаган ва бошқалар. Ўзини гуноҳлардан холи имом ва Маҳдий деб атаган. 1130-йил Маррокашни 6 кун муваффақияциз қамал қилгач, И. Т. қўшини тор-мор келтирилган, бир оздан сўнг ўзи ҳам вафот этган. Унинг вафот этганини яқин дўсти ва ёрдамчиси Абдулмўмин ҳаракатга раҳбарликни ўз қўлига олгунга қадар (1132-йил) яширишган. И. Т.нинг Тинмалалдаги қабри 16-асргача зиёратгоҳ бўлган.
Адабиётлар
ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ „Ўзбекистон миллий энциклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |