Ибн Хамдис (1055-1132)-қадимги араб шоири

Ҳаёти

Ибн Хамдис-сицилиялик шоир. Севиляда ал-Му’тамид саройида яшаб ижод қилган. Ватанини 1078 йилда нормандлар истило қилганидан сўнг ташлаб кетишга мажбур бўлган шоир ал-Му’тамиднинг яқин дўстларидан бирига айланган ва амир вафот этгунича у билан бирга қолган. Ибн Хамдис умрининг охирги йилларини Тунисда Ла-Маёрка оролида ўтказган.

Ижоди

Ибн Хамдис -Испания табиатининг куйчиси бўлган. Испания манзаралари, ов саҳналари унинг шеърлари мазмунини ташкил қилган. Табиат манзараларини ифодалашда Ибн Хамдиснинг фантазияси чегара билмаган. Ибн Хамдис ишқий ҳамда зоҳидлик хусусиятга эга бўлган шеърлар (зуҳдият) ёзган. Унинг ушбу жанрдаги шеърларида шарқий араб шеъриятининг (Умар ибн Абу Раби’а, Абул Атахия) таъсири сезилади. Ибн Хамдис шеърияти гўзал ва мазмундор бўлиб, унинг образлари текис ва ифодали, тили содда ва аниқдир. Субҳи содиқда биз боғга ташриф буюрганда У ердаги ирмоқ соҳиллари яланғочланган қилич кабидир. Қуёш ҳароратининг дарахт шоҳлари орасидан тушган Нурлари (боғни) сайқаллаётгандек. Кўтарилган ажойиб ярим ойга боқ Унинг нури қора зулматни ёриб чиқмоқда. У худди кумушдан ясалган ўроқ каби, Боғлардаги наргис гулини ўрмоқда[1].

Манбалар

  1. ↑ Адабиётлар: Мумтоз араб адабиёти. Тошкент: Зиявуддинова М, 2011 — — бет...