Ибн Ханий Андалусиянинг «тақлидчилик даври» шоирларидан машҳури бо'лган. Араб тарихчиси Ибн Халлиқон уни ҳаттоки ал-Мутанаббий билан ёнма-ён қо'йган. Ибн Ханий о'зининг шиаларга хайрихоҳлиги, шунингдек жасоратли муболаг'алари, мақталаётган шахсни худога қиёслагани билан жонажон Севиляда мо'мин-мусулмонларнинг г'азабини қозг'атди ва Шимолий Африкага ко'чиб о'тишга мажбур бо'лди. Бу ерда уни Фокимийлар халифаси ал-Мансурнинг о'г'ли, Фокимийлар Мисрни забт этгандан кейин мамлакат ҳукмдори бо'лган ал-Муизз о'зига яқинлаштирди. Ибн Ханий о'з ҳомийси ҳузурига кетаётганида 35 ёшида нома'лум қотил қо'лида ҳалок бо'лди.

Ибн Ханий қаламига олтмишга яқин қасида, асосан одатдаги жанрлар схемасида ёзилган мадҳиялар мансубдир. Уларнинг о'зига хос ягона жиҳати деб тушкун кайфиятдаги фалсафий сентенсияларини ҳисоблаш мумкин. Ибн Ханий ше'рлари шоирлик маҳорати нуқтаи назаридан ҳам анча оддий. Шоирнинг қасидаларида бадиий сан'атлар кўп ишлатилган. Қуйида ба'зи ташбиҳ санатига оид ёзилган мисолларни келтирамиз:

Қуёш нурларида қуйма олтин каби ярақлаётган

Бепоён яйловларни ко'рмаяпсизми

Нозик лолақизг'алдоқ ко'зларига сурма суртилгандек

Кимдир унинг япроқларига қон томизаётгандек…[1]

  • Мумтоз араб адабиёти. Тошкент: Зиявуддинова М, 2011 — —-бет. 
  1. ↑ Зиявуддинова М. Мумтоз араб адабиёти о'қув қо'лланма, 2011.