Ибн Хазм (994-1063) Кордова халифалигининг со'нгги йиларидаги ёзувчилар қаторига шоир ва олим сифатида киради. Аслида араб-испан «янгиланиши» айнан ундан бошланади. Ибн Хазм кордовалик уммавийларнинг фаол тарафдорларига кирган ва сулола тахтдан аг'дарилгач, О'рта денгиз қирг'ог'идаги кичикроқ шаҳар бо'лмиш Алмерияга кетади. Бу ерда у до'стининг илтимосига ко'ра «Каптар бо'йнидаги маржон» («Тауқ ал-Хамама») номли муҳаббат ҳақидаги рисолани ёзади. Бу асар ахлоқ ҳақидаги рисола ва бадиий асар ортасидаги оралиқ о'ринни эгаллайди. «Каптар бойнидаги маржон»  араб адабиётида фақат бир марта учрайдиган о'зига хос асар. Унинг ҳар бир боби қандайдир муҳаббат қиссасига ёки муҳаббат ҳисларининг ривожланишидаги босқичларга: муҳаббат белгилари, садоқат, хиёнат, ажралиш кабиларга баг'ишланган. Муаллиф одатда умумий ахлоқий-психологик мулоҳазалардан кейин о'з хулосаларини тасдиқлаш учун адабиётдан ёки воқеликдан олинган мисолларни келтиради. Аксарият ҳолларда бу мисоллар муаллиф замонидаги Испания ҳаётидан олинган маиший латифалар сифатида намоён бо'лади. Шундай қилиб, «Каптар бо'йнидаги маржон» о'з тузилишига ко'ра ал-Жахизнинг «Бахиллар ҳақидаги китоб»ини эслатади, яни жанрдаги ҳикоялар мажмуини ташкил қилади. Бундай китоб Ибн Хазмгача Андалузия адабиётига нома'лум бўлган. Барча араб ҳикоячиларининг одати бо'йича Ибн Хазм о'з асарини китобнинг асосий мазмунини ифодаловчи ше'рий киритмалар билан та'минлаган.

Айрим тадқиқотчилар Ибн Хазмнинг муҳаббатга бўлган муносабатини шоирларининг асарлари  Аллоҳга бўлган илоҳий муҳаббатнинг иникоси холос деб ҳисобловчи Баг'дод мистикларининг қарашлари билан бог'лайдилар.[1]

  1. ↑ Зиявуддинова М. Мумтоз араб адабиёти, 2011.