Ibn Zaydun
Абу ал-Валид Аҳмад ибн Зайдун ал-Маҳзумий (арабча: أبو الوليد أحمد بن زيدوني المخزومي; 1003–1071; оддийгина Ибн Зайдун (арабча: ابن زيدون) ёки Абензаидун номлари билан ҳам танилган) — Кордова ва Севилла араб шоири. Ал-Андалуснинг энг буюк неоклассик шоири ҳисобланган.
| Ибн Зайдун ابن زيدون | |
|---|---|
| Таваллуди |
1003 |
| Вафоти |
1071 Севилла, Севилла таифаси |
| Касби | Шоир |
| Фаолият йиллари | Ислом олтин даври |
У араб тилидаги эҳтиросли лирикани шахсий ва ҳиссий тажриба оҳангларини сингдириш орқали қайта жонлантирди. Бу уни мусулмон Испаниясининг энг яхши ишқий шоирларидан бири сифатида танилишига ва ундан кейинги бутун ғарбий араб шеърияти учун намуна бўлишига олиб келди. Малика ва шоира Валлада бинту ал-Мустакфий билан муҳаббати ва сургуни кўплаб шеърларига илҳом манбаи бўлган.
Ҳаёти ва ижоди
Ибн Зайдун 1003-йилда Кордовада Бану Махзум наслидан бўлган зодагон андалусий араб оиласида туғилган[1]. Кордова халифалиги таназзули даврида улғайган ва ўз даврининг сиёсий ҳаётида иштирок этган. Жаҳварийларнинг вакили Кордовалик Абу ал-Ҳазм саройига қўшилди, бироқ кейин Ибн Зайдун унга ва унинг ҳомийларига қарши фитна уюштирганликда айблангач, у томонидан зиндонга ташланди[2].
Умавийлар маликаси Валлада Ибн Зайдун билан муносабатни тугатди. Баъзилар бу кайфият ўзгаришини Ибн Зайдуннинг дастлабки антиумавий фаолияти билан изоҳлашса, бошқалар унинг бой вазир, илгари дўсти бўлган Ибн Абдус билан рақобатини эсга оладилар; у гўёки Валладанинг меҳрини қозонган ва уни қўллаб-қувватлаган. Ибн Абдуснинг ўзи кордовалик Абу ал-Ҳазм ибн Жаҳварни Ибн Зайдунга қарши гижгижлаган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади[3].
У Севиллалик Аббод ИИ ва унинг ўғли ал-Муътамид ҳузурига паноҳ излаб борди[4]. Севилла ҳукмдори Кордовани забт этгач, у маълум бир муддатга ватанга қайтишга муваффақ бўлди. Унинг ҳаётининг катта қисми сургунда ўтган ва йўқотилган ёшлик ҳамда шаҳрига бўлган соғинч мавзулари кўплаб шеърларида акс этган. Кордова ҳақидаги бир шеърида у шаҳрини ва ёшлик даврини эслайди:[5]
Худо севиклиларимиз тарк этган хароба масканларга ёмғир ёғдирди. Худо уларни турфа ранглардан чизиқли либосдек гулилар нақши билан безади ва улар оралиғида юлдузга ўхшаш бир гулни кўтарди. Қанча-қанча ҳайкалларга ўхшаган қизлар ҳаёт навқирон, давр бизга бўйсуниб турган чоғларда шундай гуллар орасида либосларининг этакларини судраганлар… Қанчалар бахтли эди ўтиб кетган ўша лаззатли кунлар, елкалари оппоқ, сочлари белигача тўкилганлар билан бирга яшаган кунларимиз
Ишқий ва адабий ҳаёти Умавий халифаси кордовалик Муҳаммад ИИИ нинг қизи, шоира Валлада бинту ал-Мустакфий билан муносабатлари билан белгиланади[6]. Жайюси ўзининг „Мусулмон Испаниясининг мероси“ китобида шундай дейди: „Ибн Зайдун андалусий шеъриятига Шарқдаги замонавий шеъриятни белгилаб турган мувозанат, риторик маҳорат, жўшқин қудрат ва улуғвор услубни олиб кирди… у андалусий шеъриятини ташқи тасвирларга маҳлиёликдан қутқарди“[7].
Изоҳлар
- ↑ Меноcал, Мариа Роса; Счеиндлин, Раймонд П.; Селлс, Мичаэл. Тҳе Литературе оф Ал-Андалус. Cамбридге Университй Пресс, 2000 — 306-бет.
- ↑ Л. Алаварез. (1998) Ибн Зайдуни. Ин Энcйcлопедиа оф Арабиc Литературе (Вол. 1, пп. 384–385). Тайлор & Франcис. ИСБН 0-415-18571-8.
- ↑ Жайюси, 1992, п. 347.
- ↑ Л. Алаварез, 1998
- ↑ Тр. бй Алберт Ҳоурани. (1992). Ҳисторй оф тҳе Араб Пеоплес. пп. 193–194. ИСБН 0-446-39392-4.
- ↑ Эмери ван Донзел. (1994) Исламиc Деск Референcе. п. 163. БРИЛЛ. ИСБН 90-04-09738-4.
- ↑ С. Жайюси эт ал. (1992). Тҳе Легаcй оф Муслим Спаин. пп. 343–347. БРИЛЛ. ИСБН 978-90-04-09599-1
Адабиётлар
- Аҳмад ибн Абдуллоҳ Ибн Зайдун, Маҳмуд Субҳ. (1979). Поэсиас, Институто Ҳиспано-Áрабе де Cултура, нашр. Виржиния университети.
- Конча Лагос. (1984). Cон эл арcо а пунто Институто Ҳиспано-Арабе де Cултура. Калифорния университети. ИСБН 84-7472-057-5.
- Зиглинде Луг. (1982). Ибн Зайдуннинг ишқий шеъриятидаги бадиий услублар ва концептуал унсурлар, Университй Пресс оф Америcа (муаллиф диссертацияси асосида).
- Девин Ж. Стюарт, „Ибн Зайдун“, Араб адабиёти тарихи: Ал-Андалус адабиёти асарида, нашрга тайёрловчилар: Мария Роса Менокал, Реймонд П. Шайндлин ва Майкл Селлс (Кембриж: Cамбридге Университй Пресс, 2000), 306–317-бетлар.
- С. Жайюси. (1992). Мусулмон Испаниясининг мероси. 343–351-бетлар.