Камолиддин Абулқосим Умар ибн Аҳмад ибн Ҳибатиллоҳ ибн ал-Адим (1192—1262; арабча: كمال الدين عمر بن أحمد ابن العديم‎‎) ҳалаблик араб[1] тарихчиси ва биографи[2]. Машҳур асари Буғят ат-Талаб фи Тарихи Ҳалаб (بغية الطلب في تاريخ حلب; Ҳалаб тарихи ҳақидаги барча маълумотлар) бўлиб, бу асар ҳалаблик машҳур шахсларнинг таржимаи ҳолларидан иборат кўп томли тўпламдир. Асарнинг кириш қисмида минтақа географияси ва анъаналарига бағишланган алоҳида жилд ҳам мавжуд. Мазкур асарнинг бир қисми Топкапı саройидаги Султон Аҳмад ИИИ кутубхонасининг қўлёзмалар фондида сақланиб қолган. Ушбу олим, шунингдек, ўз асарининг Зубдат ал-Ҳалаб фи тарихи Ҳалаб (زبدة الحلب في تأريخ حلب; Ҳалаб тарихининг қаймоғи) номли хроника версиясини ҳам нашр этган. Бу асарнинг бир нусхаси Жеан-Баптисте Cолберт кутубхонасига[3], кейинчалик эса Париж миллий кутубхонасига етиб борган. 1819-йилда Георг Фрейтаг асарнинг айрим қисмларини лотинча таржимаси билан бирга чоп этган. Тарихий манбалари хилма-хил бўлиб, улардан бир қисми оғзаки, бошқалари эса ёзма шаклда сақланиб қолган. Булар орасида Усома Ибн Мунқиз ва Ибн ал-Қаланисий энг машҳур манбалардан ҳисобланади (Люис, 1952). Яна бир асари хушбўйлар тайёрлаш бўйича қўлланма бўлиб, Китоб ал-Вуслат (ёки Василат) ила ал-Ҳабиб фи-Васф ат-Тайибат вал-тибб (الوصلة إلى الحبيب في وصف الطيّبات والطيب) деб номланади(Ҳоуцма, 1927). Ибн ал-Адим Сурия ҳашшошийлари ҳақидаги муҳим билим манбаи бўлиб, бу борадаги маълумотларни илк марта Силвестер де Саcй таҳлил қилган(Леwис, 1952).

Кўплаб Айюбий ҳукмдорлар Ибн ал-Адимга дипломатик элчилик вазифасини ишониб топширганлар. Сўнгги дипломатик миссияси 1260-йилда мўғулларга қарши курашда ҳарбий ёрдам сўраб Мисрга юборилиши бўлган[4].

Манбалар

  1. ↑ Жоҳн Жулиус Норwич, Бйзантиум: Тҳе Апогеэ, (Алфред А. Кнопф Инc., 1992), 342.
  2. ↑ Фарҳад Дафтарй, Тҳе Исма'илис: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес, (Cамбридге Университй Пресс, 2007), 309.
  3. ↑ „Cонсултатион“. арчивесетманусcриц.бнф.фр. Қаралди: 2021-йил 7-феврал.
  4. ↑ Ибн ал-Адим, Давид Моррай, Медиэвал Исламиc Cивилизатион:Ан Энcйcлопедиа, Вол. 1, эд. Жосеф W. Мери, (Роутледге, 2006), 342.

Адабиётлар

  • Фрейтаг, Г. Селеcта эх ҳисториа Ҳалеби Парис: Тйпограпҳиа Региа, 1819.
  • Камāл ал-Дīн (1896): Ҳистоире д'Алеп, ин Ревуэ де л'Ориэнт Латин
  • Камāл ал-Дīн ʻУмар ибн Аḥмад Ибн ал-ʻАдīм, Эдгар Блочет (1900): Ҳистоире д'Алеп
  • Ҳоуцма, М. Тҳ., эд. Э. Ж. Брилл'с фирст энcйcлопаэдиа оф Ислам 1913-1936, БРИЛЛ, ИСБН 978-90-04-08265-6
  • Ибн ал-'Адîм, Бугҳят ал-талаб фî тâрîкҳ Ҳалаб / Эверйтҳинг десирабле абоут тҳе Ҳисторй оф Алеппо. Сет оф 11 волумес: И-Х. эд. Ф. Сезгин; ХИ. Регистер оф Биограпҳиэс, cомпилед бй Давид W. Моррай. 1986-1990. ИСБН 3-8298-0236-6
  • Леwис, Бернард, "Тҳе Соурcес фор тҳе Ҳисторй оф тҳе Сйриан Ассассинс", Спеcулум Вол. 27, Но. 4 (Оcт., 1952), пп. 475–489
  • Моррай, Давид W., Ан Айюбид Нотабле анд ҳис Wорлд: Ибн ал-'Адим анд Алеппо ас Портраед ин Ҳис Биограпҳиcал Диcтионарй оф Пеопле Ассоcиатед wитҳ тҳе Cитй, Леиден: Э.Ж. Брилл, 1994