Ibn al-Arif
Ибнул Ариф (араб. ابن العريف) ёки Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Мусо ибн Атоуллоҳ ал-Марийий ас-Санҳожий (1088- йил 24- июл – 1141-йил 27 -сентябр) машҳур сўфий эди. У, айниқса, Ибн Масарра та’лимотига асосланган сўфийлик мактаби ёки тариқатининг асосчиси ва “Маҳосин ал-мажолис” асари муаллифи сифатида машҳур[1].
| Ибн ал-Ариф | |
|---|---|
| (Ибнул ариф) | |
| Таваллуди |
1088 |
| Вафоти |
1141 Марокаш |
Ҳаёти
Ибнул Ариф Сабта шаҳрида туғилган ва умрининг кўп қисмини муробитлар ҳокимиятининг энг юқори чўққисида Андалусдаги Алмерияда ўтказган. Унинг отаси бир пайтлар Танжада ариф, я’ни тунда шаҳарда қоровуллик қилиш учун мас’ул қўриқчилар бошлиғи бўлиб ишлаган. Шундан у Ибнул Ариф деб ном олган. Ибнул Арифнинг отаси Танжадан келган ва унинг оиласи Санҳожа қабиласига мансуб эди. Алмерия ўша даврда сўфийлик маркази ҳисобланарди. Ибнул Ариф ва Севиляда истиқомат қилувчи яна бир андалусиялик сўфий Ибн Барражон ўз атрофига кўп сонли издошларни тўплашган, бу эса муробитлар ҳокимиятининг э’тиборини тортган. 1141-йилда иккови ҳам султон Али ибн Юсуф томонидан Марракешга чақирилган ва у ерда уларни “бид’ат та’лимотларини ёйишда” айблашган[2]. Ибнул Ариф ўзини ҳимоя қилган ва озод қилинган, лекин кўп ўтмай вафот этган. Ибн ал-Абборнинг ёзишича, ё “султон Ибнул Арифнинг зўрлиги ва тақводорлигига ишонч ҳосил қилган ва уни қўйиб юборишни ва Сабтага кузатиб боришни буюрган” ва Ибнул Ариф у ерда касалликдан вафот этган. Ёки “Ибнул Ариф қайтиб кетаётганда, денгиздан ўтиш чоғида заҳарланиб ўлган”. Унинг қабри Маррокашда[3].
Манбалар
- ↑ Ибн Кҳалликан'с Биограпҳиcал Диcтионарй, (транслатед эд. 1843), п. 150
- ↑ Беллвер, Жосé (2013). ""Ал-Гҳазāлī оф ал-Андалус": Ибн Барражāн, Маҳдисм, анд тҳе Эмергенcе оф Леарнед Суфисм он тҳе Ибериан Пенинсула". Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй. 133 (4): 669. дои:10.7817/жамерориэсоcи.133.4.0659. ЖСТОР 10.7817/жамерориэсоcи.133.4.0659.
- ↑ Фауре, А. (1986) [1971]. "Ибн ал-ʿАрīф". Ин Беарман, П.; Бианқуис, Тҳ.; Босwортҳ, C.Э.; ван Донзел, Э.; Ҳеинричс, W.П. (эдс.). Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Вол. ИИИ (2нд эд.). Леиден, Нетҳерландс: Брилл Публишерс. п. 712. ИСБН 9004081186.