Ibn al-Asir
Ибн ал-Асир Иззуддин Абулҳасан Али (1160, Жазират ибн Умар, Сурия — 1234, Мосул) — араб тарихчиси. Ироқнинг Мосул ва Бағдод ш. лари мадрасаларида таҳсил кўрган, сўнг илм талабида Шом (Сурия) га сафар қилган. У ердан қайтгач, бутун умрини узлатда тарихга доир асарлар ёзиш билан ўтказган. Энг йирик ва муҳим асари — "Алкомил фиттаърих" (Тарих бўйича мукаммал асар") бўлиб, у 12 жилддан иборат. Унда Ислом оламида инсоният тарихининг илк даврларидан 1230 и. гача бўлган воқеалар, хусусан, Ҳуросон ва Мовароуннаҳрнинг ХИИ аср ва ХИИИ аср иинг 1-чорагидаги тарихи йилма-йил баён қилинган. Асарнинг мўғуллар ис-тилосига бағишланган сўнгги жилдлари қимматли манба ҳисобланади. Бу асарнинг танқидий матни Лейден (1851-76) ва Миср (1873) да нашр этилган. Огаҳий уни ўзбек тилига таржима қилган. И.ал-А. "Тарих атабикат ал-Мавсил" ("Мосул отабеклари тарихи"), "Усд улғоба фий маърифат аҳвол ис-саҳоба" ("Саҳобалар аҳволини билиш хусусидаги ўрмон шерлари янглиғ қудратли китоб") номли асарлар ҳам яратган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |