Ibn al-Baytor
Ибн Ал-Байтор, Зиёуддин ибн Абдулло ибн Муҳаммад ал-Малоқий (? — 1248, Дамашқ) — ўрта аср ботаниги (наботий), фармакологи. Наботот илмини ўрганиб, Юнонистон ва Мисрга саёҳат қилган. Миср ўсимликшунослари раиси қилиб тайинланган. Доривор ўсимликлар ҳақида араб тилидаги "Китоб ул-муғни фил-адвият ил-муфрад" ("Нодир дорилар китоби") ва "Ал-Муфрадот, аладвия вал-ағзия" ("Доривор ўсимликлар, дорилар ва таомлар") асарлари бизгача етиб келган. Уларни ёзишда Диоскарид,Гален, Ибн Сино ва б. олимларнинг асарларидан фойдаланган. Жумладан, Ибн Синонинг "Юрак дорилари" рисоласидаги барча оддий дориларни (65 та) ўз асарига киритган, баъзи оддий юрак дориларини Ибн Сино кашф этганлигини ёзади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |