Ибн ал-Муқаффа, Абу Муҳаммад Абдуллоҳ (ислом қабул қилингунча даврдаги форсча исмм: Рўзбех ибн Дадое) (720-йил – 759-йил, Басра) — ёзувчи, таржимон.

Ҳаёти

Асли форс бўлиб, умрининг кўп қисми Басрада ўтган. У турли амир ва ҳокимлар саройида мирза бўлиб ишлаган. Ахлоқий-тарбиявий мавзуда „Ал-адаб ул-кабир“ („Катта ишларни бажариш одоби“) ва „Ал-адаб ус-сағир“ („Кичик ишларни бажариш одоби“) каби асарлар яратган. Аристотелнинг „Категориялар“, „Аналитика“ асарларини араб тилига таржима қилган. Машҳур „Калила ва Димна“ни қадимий паҳлавий тилидан араб тилига таржимаси туфайли бу асар жаҳон адабиётидан ўрин олган. Қадимий форс қаҳрамонлик ҳикоялари тўплами — „Ҳокимлар ҳақида китоб“ни араб тилига таржима қилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар