Абу ал-Фараж Муҳаммад ибн Ишоқ ан-Надим (арабча: ابو الفرج محمد بن إسحاق النديم‎‎), шунингдек, Ибн Абу Яъқуб Ишоқ ибн Муҳаммад ибн Ишоқ ал-Варроқ ва асосан насаби (отасининг исми) Ибн ан-Надим (арабча: ابن النديم‎‎) номи билан машҳур. 995-йил ёки 998-йил 17 сентябрда вафот этган. Бағдодлик катта мусулмон библиограф ва биограф [1] бўлиб, "Китоб ал-Фиҳрист" (Китоб каталоги) энсиклопедиясини тузган.

Биографияси

Ан-Надим кўплаб номлари унинг эпитет(куня)ларидан олинган: „Ан-Надим“ (النَّدِيم), „(Абул Фарож ибн Аби Яъқуб)ал-Варрақ“ (الْوَرَّاق) „қўлёзмалардан нусха кўчирувчи“. Бағдодда туғилган (320/932) ва ҳижрий 385-йил шаъбон ойининг 20- чоршанба куни ўша ерда вафот этган. У форс ёки араб бўлган[2]. Ибн ан-Надим ҳаёти ҳақида жуда кам маълумотлар мавжуд. Баъзи тарихчилар уни бўлган деб айтишади, аммо бу аниқ эмас. Бироқ, араб адабиёти бўйича қўлланма сарлавҳаси сифатида камдан-кам қўлланиладиган форсча пеҳрест (феҳрест/феҳрес/фаҳрасат) сўзини танлаши шу нуқтаи назардан эътиборга молик.

Олти ёшиданоқ у мадрасада таҳсил олган ва ислом илмлари, тарих, география, қиёсий диншунослик, грамматика, риторика ва Қуръон тафсири бўйича ҳар томонлама таълим олган. "Турат ал-Инсония" муаллифи Иброҳим ал-Абярийнинг айтишича, ан-Надим мантиқшунос ва илмий китоблар таржимони ал-Ҳасан ибн Саввардан; Юнус ал-Қасс, классик математик матнлар таржимони; ва Абул-Ҳасан Муҳаммад ибн Юсуф ан-Нақит, юнон илми олимидан таҳсил олган[3]. „Ал-Фиҳрист“нинг дастлабки нусхасида, ан-Надим эҳтимол тарихчи ал-Мақризий, фақиҳ Абу Саид ас-Сирафий (ваф. 978/9), шоир Абу ал-Фараж ал-Исфаҳоний, тарихчи Абу Абдуллоҳ ал-Марзубоний ва бошқаларнинг шогирди бўлганлиги айтилади. Ал-Мақризийнинг „лекин ҳеч ким ундан иқтибос келтирмаган“ ибораси ан-Надимнинг ўзи таълим бермаганлигини билдиради[3]. Х асрнинг баъзи етук олимларининг маърузаларида қатнашар экан, у отасининг касби бўлмиш китоб савдосида шогирдлик қилган. Унинг отаси китоб сотувчиси ва катта китоб дўконининг эгаси ан-Надимга дилер(олиб-сотар)лардан қўлёзмаларни сотиб олишни буюрди. Ан-Надим, бошқа хаттот уламолари билан бирга, мижозлар учун уларни нусха кўчирар эди. Одатда юқори қаватда жойлашган китоб дўкони зиёлилар учун муҳим жой бўлган[3].

У илм излаб Басра ва Куфадаги интеллектуал марказларга ташриф буюрган. У Сайф ад-Давла ҳукмронлигидаги адабиёт ва маданият маркази бўлган Ҳалабга ҳам ташриф буюргани таҳмин қилинади. Мосулдаги кутубхонадан Эвклид китобидан парча ва шеърий асарларни топган. Ан-Надим Мосулнинг Ҳамдонийлар ҳукмдори Носир ад-Давланинг „ҳуқуқшуноси“ бўлиб хизмат қилган[3]. Унинг оиласи олий маълумотли бўлиб, у ёки унинг бобоси „шаҳзода давра суҳбати аъзоси“ бўлгани айтилади. Буйид халифаси Адуд ад-Давла (ҳ. 356—367 ҳ.) санъат ва илмнинг буюк дўсти, шоир ва олимларни яхши кўрган, уларга маош бериб, муҳим кутубхонага асос солган[4]. Эҳтимол, Муизз ад-Давла, кейинроқ Бағдоддаги ўғли Иззад-Давла саройида хизмат қилиб, унинг эътиборига сазовор бўлган. У 988 йилда Дор ар-Румда ким биландир учрашиш учун боргани ва китобнинг жамланма даври ҳақида гапиради[3]. Бироқ, бу ерда „Дар-ар-Рум“ Константинополга эмас, балки Бағдоднинг юнон православ секторига ишора қилинган[5].

Дини

Ишоқ ан-Надимнинг ўз асарларида динлар ва диний мазҳаблар, таъриф ва атамаларининг нозик жиҳатлари ҳақида кенг сўз юритгани, унинг диний эътиқоди ва мансублиги ҳақида саволлар туғдирди.. Ибн Ҳажарнинг Ан-Надим Шиалар учун танланган одамлар (الخاصة), Шиа бўлмаганларга эсаумумий одамлар (العامة), Суннийларга ҳашавийя (الحشوية ибораси) атамаларини қўллашига асосланиб, унинг шиа эканлигини айтган[6].

Ал-фиҳрист асари

Китоб ал-Фиҳрист (арабча: كتاب الفهرست‎‎) Х асрдаги ислом билимлари ва адабиётларининг тўплами бўлиб, 10 000 китоб ва 2 000 муаллифни жамлаган[7]. Ал-Фиҳрист Бағдод интеллектуал элитасининг мураккаб муҳитида ан-Надимнинг билимга чанқоқлигига далолат қилади. Мусулмон маданияти орқали Ғарб дунёсига етказилган сивилизация рекорди сифатида у ноёб классик материаллар ва бошқа сивилизациялар билан алоқаларни тақдим этган[3].

Бу китобни биринчи марта немис шарқшуноси Густав Флегел (1802-1870 йиллар) тадқиқ қилган ва унинг шогирдлари Ёханнес Редигер ва Август Миллер томонидан тугатилган, улар уни Лейпцигда икки мартта нашр қилишган. Биринчисини 1871 йилда (яъни Флегел вафотидан бир йил ўтиб), иккинчиси 1872-йилда нашр қилинган. Редигер унинг нашр этилишини назорат қилган ва у қўлёзмалар билан бирга фиҳрист китобининг матнини ўз ичига олади, унга Флегелнинг ва Ридигернинг муқаддималари ҳам киритилган.

Ёқут ал-Ҳамвийнинг „Ёзувчилар луғати“ асарида „Фиҳрист китоби“ муаллифи ҳақида муҳим маълумотларни ўз ичига олган қисқача таржимаси мавжуд, унда у шундай дейди: Муҳаммад бин Ишоқ ан-Надим, тахаллуси Абу ал-Фараж ва унинг отасининг лақаби Абу Яқуб бўлиб, фиҳрист китобининг тузувчиси, у илм санъати билан яқинлигини кўрсатадиган тушунчани мукаммал эгаллаган ва тушунган. Унинг отаси китоб сотувчиси бўлган. Бу китобнинг муқаддимасида унинг уч юз етмиш еттинчи йилда тузилгани ва унинг бошқа таснифлари ҳам келтирилган. У зот мўтазилий шиа бўлга.

„Зоҳр ул-ислам“ китобининг биринчи қисмида Аҳмад Амин шундай дейди: "Бу даврда Бағдодда туғилган энг яхши инсонлардан бири Муҳаммад бин Ишоқ ан-Надим бўлган, у жуда билимдон ва олим бўлиб, илми ва ҳунарини ўзидан олдин ҳеч ким эътибор бермаган, биз билмайдиган соҳада қўллаган, яъни у турли халқлардан нақл қилинган ва барча турдаги фанларда ёзилган барча араб китобларини санаб ўтади, уларни тавсифлайди, таржимонёки муаллифларини аниқлайди, уларнинг ҳаётлари тарихининг бир қисмини зикр қилиб ўтади ва уларнинг ўлим санасини кўрсатади. У таърифлаган бу китобларнинг кўпчилиги ўша даврда, айниқса, татарларнинг Боғдод босқинида содир бўлган турли босқинлари туфайли йўқолганини айтади. Агар фиҳрист китоби бўлмаганида, уларнинг номлари ва тавсифлари йўқолган бўларди. Фиҳрист китобига қараган киши бу даврларда мусулмонлар томонидан олиб борилган илмий фаолиятдан ҳайратда қолади. Илм-фаннинг барча жабҳаларида муаллифлар ва таржимонларнинг кўплиги, шунингдек, у Ибн ан-Надимнинг билимлари кенглиги ва ҳар бир нарсани, ҳатто турли динлар ва турли мазҳабларнинг энг кичик масалаларини ўрганишга бўлган муҳаббатига қойил қолади. Хитой, Ҳиндистон, Левант ва Ироқни шароитларини ўрганар экан, буларнинг барчасида у турли хил машҳур асарларнинг эгалари билан учрашади, улар билан суҳбат қуриб, хабарларини синчиклаб ўрганади, сўнгра эга бўлган билимларини ёзиб қолдирган.

Ибн ан-Надим ушбу китобда ўз ёндашувини баён қилиб, шундай дейди: "Бу араб тилида мавжуд бўлган, барча халқларнинг, араб ва араб бўлмаганларнинг китоблари каталоги ва илмларнинг турлари бўйича ҳошия, тузувчиларнинг келтирган хабарлари, уларнинг муаллифларининг синфлари, уларнинг насл-насаби, туғилган санаси, ёши, вафот этган вақти, мамлакатлари, уларнинг фазилатлари ва камчиликлари, ҳар бир фаннинг бошидан то бизгача бўлган даврдагилар ёритилган. У ҳижрий уч юз етмиш етти йил…(ёзилган)

Фиҳрист ўттиз икки фан бўйича ёзилган ўнта мақолани ўз ичига олади. Ибн ан-Надим ўз китобида санаб ўтган китоблар сони (8360) номга етди ва у тилга олган муаллифлар сони (2238) га етди, улардан 22 нафари аёллар ҳисобланади.

Манбалар

  1. ↑ „Wелcоме то Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. ираниcаонлине.орг.
  2. ↑ Ничолсон.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Додге.
  4. ↑ Фücк.
  5. ↑ Наллино.
  6. ↑ Ҳажар, Лисāн ал-Мīзāн, пт.5, п. 72
  7. ↑ Тҳе Биограпҳиcал Диcтионарй оф тҳе Соcиэтй фор тҳе Диффусион оф Усефул Кноwледге, Волуме 2, Нумеро 2, п. 782