Абулҳасан Али ибн ал-Аббос ибн Журайж (арабча: أبو الحسن علي بن العباس بن جريج‎‎), шунингдек, Ибн ар-Румий[3] (836-йил Бағдодда туғилган – 896-йилда вафот этган) юнон Георгийнинг (Журайж ҳамда Журжис деб ҳам аталган) набираси бўлиб, Аббосийлар даврида Бағдоднинг машҳур араб тилли[4] шоирларидан бири бўлган[5].

Ибн ар-Румий
ابن الرومى
أبو الحسن علي بن العباس بن جريج
Таваллуди 836-йил 21-июн[1]
Вафоти 896-йил 13-июл (60 ёшда)[2]
Бағдод, Аббосийлар халифалиги (ҳозирги Ироқ)
Эра Ислом олтин асри
(Аббосийлар даври)
Ҳудуд Ироқ,
Араб дунёси,
Ислом дунёси
Маин интересц
Ара шеърияти

Йигирма ёшида ўз шеърлари орқали тирикчилик қила бошлаган. Сиёсий доирадаги шахслардан ноиб Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Тоҳир, Аббосий халифа ал-Муътамиднинг вазири форс Исмоил ибн Булбул ҳамда сиёсий жиҳатдан таъсирли бўлган несторий оила Бану Ваҳб кабилар ҳомийлик қилишган. Ар-Румийнинг ўнинчи асрда Мутанаббий томонидан оғзаки тарзда етказилган Девони (шеърлар тўплами) Абу Бакр ибн Яҳё ас-Сулий томонидан тартибга солиниб, таҳрир қилинди. Бу тўплам ас-Сулий қаламига мансуб Китоб ал-Авроқ (كتاب الاوراق) асарининг муҳаддасун (замонавий шоирлар) бўлимига киритилган[6][7][8][9][10].

Ҳаёти

Ибн ар-Румий Аббосийлар халифалиги пойтахти Бағдодда 836-йилда туғилган. Асл исми Али ибн ал-Аббос бин Георге бўлиб, кейинчалик „Ибн ар-Румий“ (таржимаси: „Румликнинг ўғли“) эпитети берилган. Бу ном отасининг юнон эканига ишора қилади. Мусулмон бўлган.

Вафоти

Ибн ар-Румий 896-йилда 59 ёшида Бағдодда вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол 1, п. 536. Эдитион И. 1964
  2. ↑ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол 1, п. 536. Эдитион И. 1964
  3. ↑ Кҳалликāн (Ибн) 1843, с. 297, ИИ.
  4. ↑ „Ибн ал-Рūмī | Араб поэт [9тҳ-cентурй] | Британниcа“.
  5. ↑ Надīм (ал) 1970, с. 1085.
  6. ↑ Ṣūлī (ал-) 1934.
  7. ↑ Надīм (ал) 1970, с. 331.
  8. ↑ Ṣūлī (ал-), Абū Бакр Муḥаммад б. Яḥйā. Китāб ал-Аwрāķ (Сеcтион он Cонтемпорарй Поэц) (ар). Лузаc, 1934. 
  9. ↑ Надīм (ал) 1970.
  10. ↑ Надīм (ал-), Абū ал-Фараж Муḥаммад ибн Исḥāқ. Китāб ал-Фиҳрист (ар). Ф.C.W. Вогел, 1872 — 572 (150)-бет. 

Адабиётлар