Муҳаммад ибн Иброҳим, Ибн ас-Сумна номи билан танилган (арабча: محمد بن إبراهيم، ابن الثمنـة‎‎) – 11-аср араб қўмондони.

Ибн ас-Сумна
Таваллуди Сираcуса
Вафоти 1062-йил 5-март
Энтелла
Қўмондонлик қилган Сираcуса ва Энна қўмондон

Биография

Эҳтимол, асл келиб чиқиши Сираcусадан бўлиб, у шаҳардаги араб-сицилиялик зодагонлар табақасига мансуб эди. Сицилия амирлиги парчаланиб кетаётган даврда у оролдаги энг қудратли қўмондон эди[1].

Тахминан 1050-йилда Сицилиядаги турли қўмондонлар ўртасидаги фуқаролар уруши пайтида у Катания қўмондони Ибн ал-Маклатий устидан ғалаба қозониб, уни жангда ўлдирди. Кейинчалик у Ибн ал-Маклатийнинг бевасига уйланиб, шу йўл билан Катания шаҳрини ўз назоратига олди.

У қайниукаси Ибн ал-Ҳаввас (Кастрожованни ҳукмдори) билан тўнаш келди. Ушбу шаҳарга ҳужум қилишга уринди, бироқ Ибн ал-Ҳаввас қўмондонлик қилган қўшинлар жангда ғалаба қозонишди

1061-йил феврал ойи охирида у Милетога Ружер И билан учрашиш учун йўл олди ва у билан садоқат қасамёди қилиб, норманларга Сицилиядаги мусулмонларга қарши курашда ёрдам беришга ваъда берди ҳамда ўғилларидан бирини гаров сифатида топширди.

Норманларнинг биринчи уринишлари муваффақияциз тугади ва Ибн ас-Сумна чекиниб, Катанияда мудофаага ўтишга мажбур бўлди. Бироқ бир неча ой ўтгач, Роберт Гисгард бошчилигидаги норманлар Мессинани эгаллаб олди ва Ибн ас-Сумна қўшинлари билан кучларини бирлаштирган ҳолда бир ой давом этган Кастрожованни қамали ортидан Ибн ал-Ҳаввасни тор-мор қилди.

Кейинги йили, 1062-йилда Ибн ас-Сумна норман жангчилари билан бирга Энтелла яқинига етиб келди, бироқ уни тинчлик музокаралари баҳонасида ўзига чорлаб, унинг хиёнатидан ўч олиш мақсадида тузоқ қуриб кутиб олган сицилиялик араб шаҳарликлар гуруҳи томонидан ўлдирилди[2].

Манбалар

  1. ↑ Де Бласис, Гиусеппе. Ла инсуррезионе Пуглиэсе э ла cонқуиста норманна нел сеcоло ХИ (Италиан). Деткен, 1864 — 63-бет. 
  2. ↑ Балан, Пиэтро. Сториа д'Италиа (Италиан). Паоло Тосчи, 1876 — 73-бет. 

Манбалар

  • М. Амари – Сториа деи Мусулмани ди Сиcилиа вол. 3, И эдизионе – Флоренcе, Ле Монниэр, 1868.
  • В. Ди Гиованни – Cроначе Сиcилиане деи сеcоли ХИИИ. ХИВ. ХВ – Бологна, Ромагноли, 1865.
  • Л. Гатто – Сиcилиа медиэвале: эвенти э персонагги ди унъисола че ҳа раппресентато неи сеcоли делл’этà ди меззо ил cроcевиа тра Оccиденте, Ориэнте бизантино э мондо арабо – Роме, Неwтон Cомптон, 1992.
  • Л. Натоли, А. Риголи – Сториэ э леггенде ди Сиcилиа вол. 1 – Палермо, Флаccовио, 1982.
  • „Ибн ас-Сумна“ мақоласи (У. Риззитано). ин: Ислом энсиклопедияси