Ibn ul-Foriz
Ибн ул-Фориз Ҳамавий Мисрий, Абуҳафс Умар (ваф. 632 ҳ.қ./1235 м.) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи, араб мумтоз адабиётининг йирик вакили. Тасаввуфдан қайси пир қўлида таълим олгани маълум эмас. Ўзининг гувоҳлик беришича, унга бу йўлда мисрлик бир мажзуб солик раҳнамо бўлган. Ибн ул-Фориз девони араб ирфоний адабиётининг мумтоз намунаси ҳисобланади. Айниқса, етти юз эллик байтдан ортиқ бўлган “Тоия” қасидаси тасаввуфий маъноларнинг адабий қомуси сифатида катта шуҳрат қозонган ва унга кўп шарҳ битилган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни қисқартириб киритган[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |