Ibodatxona
|
Ибодатхона – диндорларнинг худога муайян тартибда сиғинадиган жойи, диний расм-русум ва маросимлар ўтказиладиган бино, иншоотлар мажмуаси. Ибодатхонанинг қурилиш услуби ва меъморий безаги диний мавзулар билан боғлиқ: мас, христианлик Ибодатхоналари черков, собор, монастир ва бошқа, католикларда костёл, капелла ва бошқа, буддизм Ибодатхоналари тера, пагода, зиккурат, дагоба, ступа ва бошқа, яҳудийларда синагога, мусулмонларда масжид кабилар.
Ибодатхоналар кадимдан йирик жамоат бинолари ҳисобланган. Қадимги Миср эҳром (пирамида) лари, Оссурия ва Бобилда зиккуратлар, Ҳиндистон, Хитой, Японияда ступалар, Қадимги Римда ҳайкалтарошлик ва рассомлик асарлари билан безатилган хашаматли Ибодатхоналар қурилган. Кейинчалик Европада базилика, роман, готика, барокко, классицизм, конструктивизм услубида қурилган гумбазли Ибодатхоналар кенг тарқалган.
Ўзбекистон ҳудудида турли даврларда Будда Ибодатхоналари (Қоратепа, Фаёзтепа), масжидлар, черков, костел, монастирлар барпо этилган. Ибодатхоналарнинг тараққиёт тарихи диний талаблардан ташқари, турли халқларда меъморий тараққиётнинг умумий йўналиши билан ҳам белгиланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |