Ibodiyev Abduvahob
Ибодиев Абдуваҳоб, Мулла Абдуваҳоб Ибодий (1877, Қўқон — 1943) — Ўзбекистонда маориф ташкилотчиларидан, тараққийпарвар муаллим. 23 ёшидан маориф ишлари билан шуғулланган. Мадрасада таҳсил олгач, 1901-йил Қўқонда "Мактаби воқия" ("Ҳаёт мактаби") деб номланган янги усулдаги мактаб очди ва ўзи муаллимлик қилди. Кейинчалик мактаб "Ирфон" ("Илм") деб номланди ва 1918/19 ўқув йилидан 1намуна халқ мактабига айлантирилди. Бу ерда ўзи мудир ва муаллим бўлиб ишлади. 1919-йил етим ва муҳ-тож болалар учун Қўқонда 100 ўринли интернат ташкил этилди ва И. унга мудир қилиб тайинланди. 1923-йил И Қўқон ш. маориф бўлимининг топши-риғи билан 2 босқичли ўзбек мактабини ташкил этди (1-босқич 1—3 синф, 2-босқич 4—5 синфдан иборат бўлган) ва шу мактабда мудир ҳамда муаллим бўлиб ишлади. Академик Теша Зоҳидов, шоир ва публицист Шокир Сулаймон ва бошқалар шу мактабни тугатганлар. 1927-йил интернатлар қайта ташкил этилиши муносабати билан И. болалар уйида карийб 10-йил мудир бўлиб ишлади. И. янги усул мактаблари учун нашр қилинган "Таҳсил-ул алифбо" ("Алифбо ўқиши", Тошкент, 1912) алифбе китоби, "Эътиқоди исломия" ("Ислом эътиқоди", Тошкент, 1914) қўлланмаси муаллифи. "Меҳнат қаҳрамони" (1936). Қатағонга учраб 1937-йил 16сент. да қамоққа олинган ва ўша ерда вафот этган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |