Ибодулла Абдуллаевич Ниёзматов (1942.17.10, Хива тумани-2003. 20.9, Урганч) — режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1980). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1970). 1971-йилдан Хоразм мусиқали драма театрида ишлайди. Ниёзматов саҳналаштирган спектакллар чуқур психологик талқини, драматик тўқнашувларнинг ўткирлиги, воқеалар ривожи ва бошқа билан диққатга сазовор. "Абу Райҳон Беруний" (Уйғун), "Бировнинг ташвиши" (Ў. Ҳошимов), "Монсерро" (Э. Роблес), "Ибн Сино" (А. Шаломаев), "Нурхон" (К. Яшин ва Т. Жалилов), "Аждодлар қиличи" (Э. Самандаров), "Лайли ва Мажнун" (Хуршид), "Марварид таққан аёл", "Феруз" (К.Аваз, О. Иброҳимов) ва бошқа спектаклларни саҳналаштирган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил