Иброҳим Амаду (франсузча: Ибраҳим Амадоу) 1993-йил 6-апрелда Камеруннинг Дуала шаҳрида туғилган. Амаду франсуз футболчиси бўлиб, „Метз“ клубида ярим ҳимоячи вазифасини бажаради.

Ибраҳим Амадоу Futbol
V sostave „Lillya“ v 2016 godu„Лилл“ сафида 2016-йил
Умумий маълумотлари
Туғилган 6-апрел 1993-йил(29 ёш)
Дуала, Камерун
Фуқаролиги Flag Fransii Франсия
Бўйи 183 см
Вазни 81 кг
Позиция ярим ҳимоячи
Ҳозирги жамоаси
Клуб Flag Fransii Мец
Рақами 32
Ёшлар клуби
2003—2004 Flag Fransii Шмино-де-Л’Уэст
2004—2008 Flag Fransii Расинг
2008—2013 Flag Fransii Нанси
Клублаардаги фаолияти
2010—2014 Flag Fransii Нанси ИИ 38 (1)
2013—2015 Flag Fransii Нанси 57 (2)
2015 Flag Fransii Лилл ИИ 5 (1)
2015—2018 Flag Fransii Лилл 87 (2)
2018—2021 Flag Ispanii Севиля 17 (0)
2019—2020 Flag Anglii Норвич Сити 11 (0)
2020 Flag Ispanii Леганес 10 (0)
2020—2021 Flag Fransii Анже 24 (0)
2022—ҳ.в. Flag Fransii Мец 0 (0)
Миллий терма жамоада
2012 Flag Fransii Франсия (У 19) 2 (0)

Фаолияти

1993-йилда Камерун пойтахти Дуалада туғилган Иброҳим Амаду тўрт ёшида Франсияга кўчиб ўтган ва Коломб коммунасида яшаган. У ерда футболчи маҳаллий „Чеминеау де л’Оуэст“ жамоасида ўйнаган. Кейин футболчи 4 йилни Парижнинг „Расинг“ ёшлар жамоаси таркибида ўтказган ҳамда шундан сўнг 2008-йилда „Нанси“ академиясига ўқишга кирган[1].

Иброҳим 2013-йилнинг 26-май куни Франсия чемпионатининг 2012/13-йилги сўнгги турида „Брест“га қарши ўйинда бир дақиқа ўйнаб, профессионал дебют қилган[2]. 2014-йилнинг 8-августида Амадо „Ненси“ учун биринчи голини Лига 2 доирасида „Орлеан“га қарши ўйинда киритган[3].

2015-йил 16-июлда футболчи „Лилл“ клуби билан тўрт йиллик шартнома имзолаган. Футболчининг трансфер нархи 2 миллион еврони ташкил қилган[4]. Иброҳим янги жамоасидаги дебютини 2015/16-йилги Франсия чемпионатининг 1-тур ўйинида „ПСЖ“га қарши 2015-йилнинг 7-август куни Ренату Сивелли билан бирга марказий ҳимоячи сифатида ўтказган эди. Ўша учрашувда „Лилл“ 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган[5]. Амадо „Лилл“ сафидаги илк голини 2016-йилнинг 12-мартида „Бастия“ жамоасига қарши ўйинда киритган[6]. 2017/18-йилги мавсум бошида „Лилл“ бош мураббийи Марсело Биэлса Амадуни жамоа сардори этиб тайинлаган[7]. 2017-йил 13-августда „Страсбург“га қарши 0:3 ҳисобида мағлуб бўлаётганда футболчи Иброҳим Амаду „Лилл“ дарвозабони Майк Меигнан четлатилганидан кейин, жамоанинг дарвозабони сифатида ўйнашга мажбур бўлган[8].

2019-йилнинг 7-августида у Англиянинг „Норвич Cитй“ клубига 2019/20-йилги мавсум охиригача ижара асосида ўтган[9].

Терма жамоадаги фаолияти

Камерунда туғилган, лекин Франсияда ўсган Иброҳим Амаду Франсиянинг 19 ёшгача бўлган терма жамоасининг иккита ўйинида иштирок этган[10]. Шу билан биргаликда, Иброҳим Амаду 2016-йилда Африка Миллатлар Кубогида ўйнаш учун Камеруннинг асосий жамоасига таклиф қилинган, аммо таклифни рад этган[11].

Статистика

Жамоа Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Халқаро Жами
Дивисион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Нанcй ИИ 2010–11 CФА 4 0 — — — 4 0
2011–12 CФА 7 0 — — — 7 0
2012–13 CФА 16 1 — — — 16 1
2013–14 CФА 2 11 0 — — — 11 0
Жами 38 1 — — — 38 1
Нанcй 2012–13 Лигуэ 1 1 0 2 0 0 0 — 3 0
2013–14 Лигуэ 2 20 0 1 0 1 0 — 22 0
2014–15 Лигуэ 2 36 2 2 0 1 0 — 39 2
Жами 57 2 5 0 2 0 — 64 2
Лилл ИИ 2015–16 CФА 2 5 1 — — — 5 1
Лилл 2015–16 Лигуэ 1 22 1 2 0 5 0 0 0 29 1
2016–17 Лигуэ 1 35 1 3 1 1 0 2 0 41 2
2017–18 Лигуэ 1 30 0 2 0 0 0 0 0 32 0
Жами 87 2 7 1 6 0 2 0 102 3
Севилла 2018–19 Ла Лига 17 0 6 0 — 9 0 32 0
Норwич Cитй (ижара) 2019–20 Премиэр Леагуэ 11 0 1 0 1 0 — 13 0
Леганéс (ижара) 2019–20 Ла Лига 10 0 0 0 — — 10 0
Ангерс (ижара) 2020–21 Лигуэ 1 24 0 4 2 — — 28 2
Метз 2021–22 Лигуэ 1 0 0 0 0 — — 0 0
Умумий фаолиятида 249 6 23 3 9 0 11 0 292 9

Манбалар

  1. ↑ „Қуи эс-ту, Ибраҳим Амадоу?“ (фр). www.лосc.фр. 2018-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-август.
  2. ↑ „Стаде Брест 29 1:2 АС Нанcй-Лорраине“ (эн). www.трансфермаркт.cом. 2020-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-август.
  3. ↑ „УС Орлéанс 29 0:1 АС Нанcй-Лорраине“ (эн). www.трансфермаркт.cом. 2015-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-август.
  4. ↑ „Ибраҳим Амадоу (Нанcй) сигне à Лилле“ (фр). www.леқуипе.фр. 2018-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-август.
  5. ↑ „ЛОСC Лилле 0:1 Парис Саинт-Гермаин“ (эн). www.трансфермаркт.cом. 2020-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-август.
  6. ↑ „СC Бастиа 1:2 ЛОСC Лилле“ (эн). www.трансфермаркт.cом. 2016-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-август.
  7. ↑ „Марcело Биэлса éвоқуэ ле cапитанат д'Ибраҳим Амадоу“ (фр). www.лосc.фр. 2018-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-август.
  8. ↑ „Лилле фиэлд тҳреэ гоалкеэперс дуринг инcредибле Лигуэ 1 матч“ (эн). www.гоал.cом. 2018-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-август.
  9. ↑ „Ибраҳим Амадоу сигнс фор Норwич Cитй“ (эн). Cанариэс.cо.ук (2019-йил 7-август). 2019-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-август.
  10. ↑ „Ибраҳим Амадоу“ (фр). www.ффф.фр. 2018-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-август.
  11. ↑ „Семь камерунских футболистов отказались от участия на Кубке Африки“. www.спорц.ру. 2019-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-август.