Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017–йил 13-апрелдаги қарори билан „Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Ис’ҳоқхон Ибрат номидаги ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида“ги қарори асосида Тўрақўрғон туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилган ва Ис’ҳоқхон Ибрат хотирасини абадийлаштириш мақсадида мемориал мажмуа бунёд этилган[1].Ғойибназар қози мадрасаси меъморий ёдгорлик биноси реконструксия қилиниб, Ибрат музейи ташкил этилган. Халқ амалий санъати ва бадиий хунармандчилик маркази фаолияти йўлга қўйилган.

Музей ҳақида қисқача маълумот. Музей жойлашган бино 1860-йил Ғойибназар қози фармони билан толиблар илм олиши учун мўлжалланган мадраса сифатида Мулла Қирғиз ибн Иброҳим томонидан қурилган. Ибрат худди шу ерда қози лавозимида ўз фаолиятини юритган. Бино таъмирланиб музей экспозисияси учун ихтисослаштирилган. Бино иситиш тизими, кондисионерлар ва хавфсизлик видео кузатув тизими билан таъминланган.

Музей экспозисияси медиа маълумот берувчи замонавий инфокиосклар ва телевизорлар билан жиҳозланган[2].

Музей экспозисияси бўлимлари

Ис’ҳоқхон Тўра Ибрат музейи

1. Ис’ҳоқхон Тўра Ибрат ҳаёти ва шахсий буюмлари

2. Ис’ҳоқхон Тўра Ибрат илмий салоҳияти

3. Ис’ҳоқхон Тўра Ибрат ижод хонаси

Қатағон қурбонлари хотираси музейи[3]

Манбалар

Ҳаволалар