Ibray Oltinsarin
Ибрай (1841.20.10 — 1889.17.7) — қозоқ ёзувчиси ва маърифатпарвари, миллий бадиий наернинг асосчиларидан. Оренбург шаҳридаги рус мактабида ўқиган (1850— 57). 1860—69 йиллар Тўрғайдаги рус-қозоқ мактабида ўқитувчи, 1879-йилдан Тўрғай вилоятидаги қозоқ мактаблари инспектори. О.нинг ташаббуси билан қозоқ болалари учун 7 та бошланғич волост мактаби, 4 та 2 йиллик мактаб, 1 та ҳунар билим юрти ва қозоқ ўқитувчилари учун мактаб очилган (1883-йил Орск шаҳри). Олтинсарин шу мактаблар учун илк дареликлар, мажмуалар ("Қирғиз хрестоматияси", 1879) ёзган. "Дарё", "Ёз", "Кел болалар, ўқийлик!" сингари ватанпарварлик, инсонпарварлик руҳидаги шеърлари, "Қипчоқ Саидқул", "Бой болалари билан Ҳусан" син-гари ахлоқ-одобга оид китоблари илк маротаба ана шу мажмуаларга киритилган. Қозоқ фолклорига оид бир қанча асар тўплаган ва нашр эттирган ("Луқ-мони Ҳаким", "Ёлғоннинг зарари", "Сахий", "Избости бий" балладалари, "Қора ботир", "Кал бола" эртаклари, "Қўбланди" эпоси ва бошқалар).
| Ибрай Олтинсарин | |
|---|---|
![]() | |
| Асл исми | қозоқча: Ыбырай Алтынсарин |
| Таваллуди |
1841-йил 20-октабр |
| Вафоти |
1889-йил 17-июл Қўстанай, Тўрғай вилояти, Россия империяси |
| Фуқаролиги | Россия империяси |
| Фаолият тури | Ёзувчи |
Олтинсарин Жан Пер Беранже, И. А. Крилов, Л. Н. Толстой ва бошқаларнинг асарларини қозоқ тилига таржима қилган. Улар қозоқ тилидаги биринчи бадиий наср намуналари ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
