Алимов Иброҳим Абдуғаффорович(1935-2016) - тарих фанлари доктори (1982), профессор (1989), архившунос олим.

Иброҳим Алимов
Алимов Иброҳим Абдуғаффорович
Таваллуди 5-апрел 1935-йил
Вафоти 2016
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон

Иброҳимжон Алимов 1935-йил 5-апрел Андижон шаҳрида таваллуд топган. Москва давлат тарихий архив институтида таҳсил олган (1953-1958). Меҳнат фаолияти мобайнида республика марказий архив органларида (1958-1973), Тарих институтида бўлим мудири (1989-1995), Андижон давлат университетида профессор-ўқитувчи сифатида иш юритади.

Олим 1966-йил “Тошкент вилоятида ер-сув ислоҳоти (1925-1926 йй.)” мавзусида номзодлик, 1980-йили “Хоразм ва Бухоро Халқ Совет Республикаларида аграр ислохотларнинг тарихий тажрибаси (1920-1924 йй.)” мавзусида докторлик диссертацияларини ёқлаган. Илмий фаолияти давомида 4 та дарслик, 10 дан ортиқ ўқув қўлланма, умумий ҳисобда 66 та китоб, 250 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолаларга муаллифлик қилган. Шунингдек, устоз-педагог сифатида 8 нафар фан доктори, 20 нафар фан номзодларига илмий раҳбарлик қилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил