Иброҳим Аминий (тўлиқ исми: Амир Садриддин Султон Иброҳим Аминий; тахм. 1478-1535) шоир, тарихчи, мансабдор. Хондамирнинг сўзларига қараганда Мовароуннахр билан тамом Хуросонга машҳур бўлган ўқимишли, мансабдор оиласидан чиққан. Ёшлик кезларида Султон Ҳусайн Бойқаронинг ўғли Музаффар Ҳусайнга мулозим бўлган, 1504 йили садрлик лавозимига тайинланган. Ҳирот Шайбонийхон тарафидан ишғол этилган (1507 й.) дан кейин Иброҳим Аминий темурийлар хизматида бўлган кўпчилик мансабдор қатори таъқиб остига олинди ва ер – суви ва мол-мулки қайтариб берилди. Ўшанда Иброҳим Аминий Сафавийларнинг Ҳиротдаги ҳокими хизматига қабул қилинган бўлиши мумкин. 1520 йили у Казвинга борди ва шоҳ Исмоилнинг хизматига кирди. Шоҳ унга ўзининг ҳарбий юришлари ва истилолари тарихини ёзишни топширди. Лекин асар битмай қолди – 1535 йилнинг 21-июн куни Шайбонийларнинг Гарчистондаги ҳокими Байром ўғлоннинг Ҳиротга қилган ҳужумини қайтариш чоғида жангда ҳалок бўлди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎРГАНИЛАЙОТГАН МАМЛАКАТ (МИНТАҚА) ТАРИХСҲУНОСЛИГИ ВА МАНБАСҲУНОСЛИГИ (ЭРОН).