Ibrohim Fayzullayev
| Иброҳим Файзуллаев | |
|---|---|
| Файл:Иброҳим Файзуллаев 1.пнг |
Иброҳим Файзуллаев (1933-йил 25-август, Денов тумани Қайирма қишлоғи – 2022-йил 25-феврал) — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ташкилотчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони (1996), О`збекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими (1993)[1], уста пахтакор. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти агрономия факултетини тугатган (1969). Денов туманидаги генерал Собир Раҳимов номидаги жамоа хўжалигида ҳисобчи (1949—1953). 1955-йилдан шу хўжаликда бош зоотехник, энтомолог агроном (1960—1965), бош агроном (1965—1970), Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи, бош агроном (1970—1971), Денов тумани қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва сифати бўйича давлат бош инспектори (1971—1983). 1983-йилдан шу тумандаги генерал Собир Раҳимов номли жамоа хўжалиги (2001-йилдан ширкат хўжалиги) бошқаруви раиси, Файзуллаев раҳбарлик қилган хўжалик республикадаги илғор ва иқтисодий бақувват хўжаликлардан бири бўлиб, пахта, ғалла, пилла етиштиришда юқори кўрсаткичларга эришиб келмоқда. Хўжалик ҳудудини ободонлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутати (1990—1995).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1993-йил 20-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993-йил 19-августдаги "И.Файзуллаевни мукофотлаш тўғрисида» ги фармон“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2024-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-октябр.