Ibrohim Hamraboyev
Ҳамрабоев Иброҳим Ҳамрабоевич (1920-йил 5-май, ҳозирги Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти, Ўзган шаҳри[1] – 2002-йил 29-июн, Тошкент) – геолог олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1973), Ўзбекистонда (1970) ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980). профессор (1960), Ўзбекистон Фанлар академияси Геология ва геофизика институти директори (1960–1992).
| Иброҳим Ҳамрабоев | |
|---|---|
| Таваллуди |
5-май 1920-йил Ўзган |
| Вафоти |
29-июн 2002-йил Тошкент, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Ўзбекистон Фанлар академияси Геология ва геофизика институти |
| Илмий даражаси | фан доктори |
| Илмий унвони | академик |
Боиграфияси
Иброҳим Ҳамрабоевич 1920-йил 5-майда Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти Ўзган шаҳрида деҳқон оиласида таваллуд топган. 1927-йилдан 1-сонли ўрта мактабда, 1932-йилдан Ўзган болалар уйида (интернат) ўқиган. 1933–1937-йилларда 1-сон (Тошкент) педагогика билим юртида ўқиган, сўнг 1-сон (Ўзган) мактабида бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаган[2].
1938–1942-йилларда Ўрта Осиё Давлат университети (Тошкент) тупроқ-геология факултетида таҳсил олган. 1941–1942-йилларда бир вақтнинг ўзида Геология институти ва Средазсветметразведка Чорух-Дайрон гидро ёриқлар гуруҳида лаборант бўлиб ишлаган. 1946-йилда шу университетнинг Геология ва тупроқ факултетининг Петрография ва литология бўлимида аспирантурани тамомлаган[3].
Иброҳим 1944-йилда 13-сон трест Помир экспедицияси Шахдара партияси геологи, 1945-йилда Ўзбекистон ФА Геология институтида кичик илмий ходим, Чорух-дайрон геологи бўлиб ишлаган.
Ҳамрабоев 1946–1948-йилларда Марказий Осиё университети Геология ва тупроқ факултети петрография ва литология кафедраси ассистенти бўлган ва 1947-йилда „Чорух-Дайроннинг магматик тузилмалари“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1948-йилдан катта илмий ходим, 1949-йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Геология институти геология музейи бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Ҳамрабоев 1954-йилдан СССР Фанлар академиясининг Руда конлари геологияси, петрография, минералогия ва геокимё институти (Москва) докторанти бўлган. 1957-йилда „Ғарбий Ўзбекистонда постмагматик ҳодисалар ва улар билан боғлиқ минераллашув“ мавзусида геология-минералогия фанлари доктори илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
1947–1949-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Геология ва геофизика институтида катта илмий ходим ва 1949–2002-йилларда лаборатория ва бўлим мудири бўлган. Шу институтда 1958–1959-йиллар оралиғида геология фани бўйича директор ўринбосори ҳамда 1960–1992-йилларда директори бўлиб ишлаган. Иброҳим 1994–1996-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Ер ҳақидаги фанлар бўлими раиси бўлган. Илмий ишлари, асосан, Ўрта Осиё магматизми, айрим мажмуали формацияларнинг геокимёвий ва металлогеник хоссаларига бағишланган. 1950-йилларда Ўрта Осиёда олтин билан маргимушнинг узвий парагенезисини аниқлаган. Шу асосда янги олтин конлари (Чормитон, Мурунтов, Том-дитов ва бошқалар) топилди. Олтинли руда конлари ҳосил бўлишида Ер ички тузилишининг аҳамияти ҳақидаги ғояни ривожлантирган ва Ўзбекистонда олтин ва бошқа муҳим рудаларни қазиб чиқариш саноатини ривожлантириш билан шуғулланган. Ғарбий Ўзбекистоннинг металлогеник харитасини тузган.
Олим халқаро геологик конгресслар (1960-йилда Дания, 1964-йилда Ҳиндистон, 1959-йилда Франсия, 1963-йилда Чехословакия, 1966-йилда Норвегия, 1974-йилда Италия) қатнашчиси бўлган. Янги топилган минерал Ҳамрабоев номига (ҳамробоевит) қўйилган. Геология ва геофизика институтида Ҳамрабоевнинг хона музейи ташкил қилинган.
Иброҳим 2002-йил 29-июн, Тошкентда вафот этган ва Минор қабристонига дафн этилган.
Мукофотлари
Иброҳим Ҳамрабоевич 1994-йилда „Шуҳрат“ медали, 1980-йилгда Октябр инқилоби ордени[4], Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган. 1946-йил „1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги жасоратли меҳнати учун“ медали ва „Шавкатли меҳнат учун“ медали соҳиби бўлган. Иброҳим Мурунтов олтин конини очиш ва қидиришдаги иштироки учун 1966-йилда Ленин мукофотига сазовор бўлган. Вафотидан кейин, 2025-йилда „Фидокорона хизматлари учун“ ордени билан мукофотланган[5].
Адабиёт
- К 85-летию академика И. Х. Хамрабаева. Воспоминания, Т. 2005.
Манбалар
- ↑ Нине – раённий сентр в Ошской области, Киргизия.
- ↑ „Мемориал памяти“. 2023-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-ноябр.
- ↑ „Жизнь, отданная науке. Сегодня исполнилось 100 лет со дня рождения известного ученого-геолога Ибрагима Хамрабаева“. Қаралди: 2023-йил 19-ноябр.
- ↑ Указ Президиума Верховного Совета СССР от 30 апреля 1980 года № 2004—Х „О награждении академика Академии наук Узбекской ССР Хамрабаэва И. Х. орденом октябрской Революции“ // „Ведомости Верховного Совета Союза Совецких Социалистических Республик“. – № 19 (2041) от 7 мая 1980 года. – Ст.360.
- ↑ „Ўзбекистонда илм-фан, адабиёт, маданият ва сан’ат соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида“ (2025-йил 23-август). Қаралди: 2025-йил 23-август.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |