Иброҳим Комилович Комилов (1928-йил 18-май, Риштон тумани – 2002-йил Риштон тумани) – кулол, наққош, куллоллар сулоласининг еттинчи авлоди Ўзбекистон ССР халқ рассоми (1973), СССР давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистон халқ устаси (1998).

Иброҳим Комилов
Таваллуди 18-май 1928-йил
Вафоти 2002-йил
Фарғона вилояти, Риштон тумани
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Кулол
Мукофотлари O‘zbekiston SSR xalq artisti SSSR Davlat mukofoti

Ҳаёти

Иброҳим Комилов 1928-йил 18-майда Ўзбекистон ССР Фарғона округи, Риштон шаҳрида таваллуд топган[1]. Птаси – Усто Комил ва унинг укалари: Усто Додо ва Усто Мадамин (Мулла Мадамин Охун), шунингдек, ХИХ асрда машҳур усталаридан бўлган Бобо Хожи Мирсалимов шогирди риштонлик уста Усто Мирсодиқдан таҳсил олган. Уста 60 йил давомида Риштон керамика заводида фаолият юритган. Кулолчиликнинг турли йўналишлари, чиннипазлик, чизмалар, шакл ва турли хил кулолчилик учун зарур бўлган лой қоришмалари технологиялари бўйича энг машҳур усталардан бири бўлган.

Кулолчилик учун ишқор лойини янада мукаммаллаштириш ва уни ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Тошкентдаги Баранов керамик артелида таълим олган. Ригада ижодий сафарда бўлган. Ўзбекистондаги ва хорижий кўргазмаларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади. Устанинг ижодий ишлари Ўзбекистон Давлат музейи, Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирексияси, Фарғона вилояти музейи, Москва Шарқ санъати музейи, Санкт-Петербург этнография музейи, Давлат Эрмитажи ва хорижий тўпламларда учрайди.

1970-йилдан Риштон керамика заводида рассом сифатида ишлаган. Комилов қадимги Риштон кулоллик мактаби анъаналарини қайта тиклашга катта ҳисса қўшди ва унинг янги, чидамли ва нафис намуналарини яратди. У яратган буюмлар (лаган, коса, шокоса, пиёла, гулдон ва бошқалар) ҳаво ранг колорити, ўзига хос услублаштирилган нақшлари ва ҳайвонларнинг рамзий шакллари билан ажралиб туради. Комилов анъанавий услубда тайёрлаган кошинлар замонавий биноларни безаб турибди, асарларидан намуналар республика ва хориждаги музейларда, шахсий тўпламларда сақланади (жумладан, Япониядаги энг йирик кулоллик тўпламларидан кенг ўрин олган).

Иброҳим Комилов – Риштондаги ҳашар ёрдамида қуриб битирилган ХИИ асрнинг машҳур ислом дини тарғиботчиси Бурҳониддин Марғиноний мақбарасини безатиб турган ёғоч ўймакорлиги дизайнини муаллифи саналади.

1950-йилдан республика ва чет мамлакатлардаги кўргазмаларда асарлари билан иштирок этади. Ўзбекистон Бадииёт академияси Олтин медали билан мукофотланган (2002)[2].

1997-йилдан бери „Ҳунарманд“ Ўзбекистон халқ усталари Уюшмаси аъзоси.

Болалари

  • Қизи – Халима Эргашева, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш

техникаларидан хабардор.

  • Ўғли – Комилов Исмоилжон, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш

техникаларидан хабардор.

  • Ўғли – Комилов Исроил, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш

техникаларидан хабардор.

  • Ўғли – Комилов Музаффар, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш

техникаларидан хабардор.

  • Ўғли —Комилов Шарофиддин, уста-кулол, кулолчиликнинг барча жараёнлари ва тайёрлаш

техникаларидан хабардор.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „О’збекистон халқ рассоми Иброҳим Комилов таваллуд топган кун“. 2023-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-июн.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 27 август 1998 года № УП-2072 «О награждении в связи с семилетием независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих, работников производства и социально-экономической сферы»