Иброҳим бин Довуд Қассор Раққий (ваф. 327 ҳ.қ./939 м.) – “Насо­йим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Куняси – Абу Исъҳоқ. Суриянинг Раққа шаҳрида туғилган. Зуннун Мисрий, Жунайд Бағдодий, Абу Абдуллоҳ Жалло, Абдуллоҳ бин Муҳаммад Муртаъиш, Иброҳим бин Аҳмад Муваллид Сўфий Раққий билан суҳбатдош бўлган. Ўттиз йиллик сафари давомида тасаввуф аҳлига нисбатан бўлган мавжуд нотўғри қарашни яхши томонга ўзгартирган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳаётига боғлиқ бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.