Ibrohim Raisiy
Саййид Иброҳим Раисий (форсча: سید ابراهیم رئیسی; 1942-йил 14-декабр — 2024-йил 19-май) — собиқ Эрон президенти (2021—2024)[3]. Эроннинг сиёсий, диний ва давлат арбоби. 2017-йилда у Эронда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодини илгари сурган, аммо Ҳасан Руҳонийга ютқазган. 2021-йилда у яна президент сайловларида қатнашди ва 61.95 фоиз[4] овоз билан ғалабага эришди.
| Иброҳим Раисий | |
|---|---|
форсча: سید ابراهیم رئیسی | |
|
Иброҳим Раисий 2023-йилда | |
| 8-Эрон ислом республикаси президенти | |
|
Мансаб даври 2021-йил 3-август – 2024-йил 19-май | |
| Ўтмишдоши | Ҳасан Руҳоний |
| Вориси | Муҳаммад Мухбир (в.б.) |
| Эрон суд ҳокимияти раиси | |
|
Мансаб даври 2019-йил 7-март – 2021-йил 1-июл | |
| Ўтмишдоши | Содиқ Ларижаний |
| Вориси | Ғулом-Ҳусайн Муҳсин-Эжеий |
| Эрон Бош прокурори | |
|
Мансаб даври 2014-йил 23-август – 2016-йил 6-март | |
| Ўтмишдоши | Ғулом-Ҳусайн Муҳсин-Эжеий |
| Вориси | Муҳаммад Жафар Мунтазирий |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
Саид Иброҳим Раисий ас-Саодатий 14-декабр 1942-йил Машҳад, Эрон |
| Вафоти |
19-май 2024-йил (81 ёшда) Варзақан, Шарқий Озарбайжон устони, Эрон |
| Ўлим сабаби | Вертолёт ҳалокати |
| Фуқаролиги |
|
| Сиёсий партияси | Ҳарбий маънавият ассоциацияси |
| Турмуш ўртоғи | Жамила Аламолхода |
| Таълим |
Шаҳид Мотаҳари университети Қум семинарияси |
| Дини | ислом шиа мазҳаби |
| Дафн этилган жойи | Имом Ризо мақбараси[1][2] |
| Вебсайти | раиси.ир |
У 1988-йилда дунёвий маҳбусларни қирғин қилишда бир нечта судсиз қотилликларга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
2024-йил 19-май куни Шарқий Озарбайжондаги вертолёт ҳалокатида вафот этган.
Ҳаёти
Иброҳим Раисий 1960-йил 14-декабрда Машҳадда форс имомлари оиласида туғилган. Унинг отаси Саид Ҳожи Иброҳимнинг беш ёшлигида вафот этди. У бошланғич анъанавий таълимни ўзининг Машҳад шаҳридаги мадрасалардан бирида олган ва 15 ёшида, 1975-йилда Раиси Қум шаҳрининг мадрасасида ўқишни бошлаган. Шундан сўнг у Теҳроннинг Навваб маҳалласи мактабида, шунингдек Оятуллоҳ Саид Муҳаммад Мусавий-Нежад мактабида таҳсил олди. Қумда бир қатор таниқли оятуллоҳлар, масалан, Буюк Оятуллоҳ Саид Ҳусайн Боружерди, Буюк Оятуллоҳ Ҳусайн Нури Ҳамадоний, Оятуллоҳ Муртазо Мутаҳҳари, Оятуллоҳ Абулкасем Ҳазали, Оятуллоҳ Али Акбар Мешкини ва бошқалар ўқиган. Расисий Мотахари университетида хусусий ҳуқуқ фанлари доктори. У 19 ёшида мутаассиб фундаменталист инқилобчи сифатида Паҳлавийлар сулоласи бошчилигидаги монархия ағдарилишини қўллаб-қувватлади ва 1978-1979-йиллардаги Ислом инқилобида фаол иштирок этди. Баъзи хабарларга кўра, у инқилобдан сўнг дарҳол бошқа инқилобчилар сингари АҚШнинг Теҳрондаги элчихонаси ва унинг ходимларини босиб олишда қатнашган ёки ҳеч бўлмаганда қўллаб-қувватлаган. Мамлакат ва жамият турмуш тарзини „шиалар исломи нормаларига“ тўлиқ қайтариш учун „Маданий инқилоб“ да ёш инқилобчилар сонида қатнашди.
Давлат хизматининг бошланиши

1981-йилда Раисий ёшлигида „намунали ва диндор мусулмон“ сифатида Караж шаҳар прокурори этиб тайинланди. Бироз вақт ўтгач, у бир вақтнинг ўзида Ҳамадан шаҳри прокурори этиб тайинланди ва шу билан бирга Караж ва қўшни Ҳамадан прокурорлари лавозимларида ишлади. Инқилобдан кейинги эътирозли ва аксилинқилобчиларнинг "Ислом инқилоби қўмиталари" томонидан ўтказилган судларида қатнашган. Ҳамадон шаҳар прокурори этиб тайинланганидан тўрт ой ўтгач, у Ҳамадан вилоятининг (остан) прокурори бўлди.
1985-йилда Раисий ниҳоят Теҳронга кўчиб ўтди ва у ерда Теҳрон шаҳри прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

1989-йилдан 1994-йилгача у Теҳрон прокурори бўлиб ишлаган. 1994-йилда у Эрон Бош инспекцияси бошлиғига кўтарилди.
2004-йилда Иброҳим Раисий Эрон прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди. 2005-йилда Президент Маҳмуд Аҳмадинажод Раисийга хавфсизлик вазири лавозимини таклиф қилди, аммо у рад этди. 2014-йил август ойида Иброҳим Раисий Эроннинг Бош прокурори бўлди. 2016-йил март ойида у ушбу лавозимдан истеъфога чиқди ва Ислом дунёсининг энг бой асосларидан бири — Остона-и Қудс Разавийни бошқарган. 2017-йил май ойида у Эрон президентлигига номзод бўлди, аммо президент Ҳасан Руҳонийга ютқазди.
Энг нуфузли хайрия жамғармаси бошида
2016-йил 7-мартда Раисий Эроннинг энг йирик ва энг нуфузли исломий хайрия ва ҳаж жамғармаси — „Астан Қудс Резави“ нинг раиси бўлди. У фондни 1979-йилдан бери олдинги доимий раҳбари — Оятуллоҳ Аббос Ваэз-Табаси вафот этганидан кейин бошқарган. Жамғарма камбағалларга, шунингдек Эрон ва қўшни Ироқ бўйлаб шиалар зиёратгоҳларига ташриф буюрган зиёратчиларга кенг миқёсда моддий ва молиявий ёрдам беради, муқаддас жойлар ва уларнинг атрофида инфратузилмани барпо этади ва модернизация қилади, „шаҳидлар оилалари“ деб номланганларга ёрдам беради, кўнгиллилар ишини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради. 2019-йил 30-мартда Раисининг бошқа ишга ўтиши муносабати билан Аҳмад Марви уни фонд раиси сифатида алмаштирди.
Шахсий ҳаёт ва қарашлар
Иброҳим Раисий таниқли имом Машҳад — Аҳмад Аламолода Хуросанийнинг қизи бўлган Жамила Аламолходга уйланган. Жамила Аламолода — Шаҳид Беҳешти номидаги Теҳрон университети доценти, шунингдек Фан ва технологияларни фундаментал тадқиқотлар институти раиси. Эр-хотиннинг иккита қизи ва икки набираси бор. Қизларидан бири Мажид Шариф номидаги Теҳрон Технологик Университетида, иккинчиси Теҳрон Университетида таҳсил олган.
Эронда машҳур сиёсатчи сифатида унинг кўплаб тарафдорлари бор, уларнинг аксарияти ўта консерватив ва ўртача консерватив қарашларга риоя қилишади. У Эрон ва форс оммавий ахборот воситаларида фаол ишлайди ва Инстаграм, Тwиттер, Фаcебоок- да ўзининг расмий саҳифаларига эга. Тwиттер ва Фаcебоок Эрон ҳудудида блокланган.
Унинг маълумоти ва унвони тўғрисида тортишувлар
Баъзи форс тилидаги оммавий ахборот воситалари Раисийнинг ўрта маълумотини тасдиқловчи бирон бир ишончли манба ёки далил йўқлигини даъво қилмоқда. Журналистлар Раисийнинг сайловолди ташвиқотининг веб-сайтидаги таржимайи ҳолига эътибор қаратдилар, унда фақат унинг бошланғич маълумотлари ҳақида ёзилган ва унинг ўрта мактабни тугатиши ҳақида ҳам ҳеч нарса айтилмаган. Раисийнинг ўзи ўрта маълумотга эга эмаслигини рад этди. У Мотахари Университетидан олган хусусий юридик фанлари доктори илмий даражасига эга эканлигини айтди, аммо унинг бу баёнотига далил тополмади ва баъзи мухолифат оммавий ахборот воситалари томонидан кескин танқид қилинди.
Қарашлар
Иброҳим Раисий бир неча бор Эронда исломий гендер сегрегациясини қўллаб-қувватлашини билдирди. У олий ўқув юртларини яна-да каттароқ исломлаштириш, Интернетдаги давлат сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва яна-да яккаланишга қаратилган сензурани қўллаб-қувватлайди. Ғарб маданияти унсурларини сензура қилиш, Интернетни бошқариш, турли хил, биринчи навбатда дунёвий ва монархист Эрон мухолифатини бостириш ва таъқиб қилишни қўллаб-қувватлайди.
Санксиялар
2019-йил ноябр ойида Иброҳим Раисий бир нечта эронлик сиёсатчилар билан биргаликда АҚШ Давлат департаменти томонидан инсон ҳуқуқлари бузилганлиги айби билан АҚШ санкциялар рўйхатига киритилган. Кейинчалик, Европа Иттифоқи томонидан шунга ўхшаш айбловлар билан санкциялар қўлланди.
Сайлов
Эронда президентлик сайловлари кутилганидек ултраконсерватор Иброҳим Раисийнинг ғалабаси билан якунланди. Овоз бериш жараёни якунлари олдиндан маълум эди — номзодлар бирин-кетин пойгадан чиқиши ва сайловчиларнинг сайловни бойкот қилиши сайловни майнабозчиликка айлантирди. Сайлов участкаларига сайловчиларнинг ярми ҳам келмади; бу бутун Эрон тарихидаги энг паст кўрсаткич бўлди. Экспертлар бу сайлов мамлакатнинг ташқи ва ички сиёсатида деярли ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини айтишмоқда. Янги президент анча вақтдан буён мамлакатнинг ҳақиқий раҳбари — диний етакчи оятуллоҳ Хоминаийнинг вориси сифатида маълум.
Эронда бўлиб ўтган президентлик сайловларида энг кучли номзод сифатида кўрилган ва суд тизимининг раҳбари бўлган Иброҳим Раисий 17,6 миллиондан ортиқ овоз тўплаган ҳолда ғолиб бўлди.
Мамлакат раҳбари лавозими учун 4 номзод кураш олиб борди. Амалдаги президент Ҳасан Руҳоний ўз лавозимини кетма-кет икки муддат эгаллагани боис жорий сайловларда иштирок этмади. Эронликлар бутун мамлакат бўйлаб фаолият юритган 66,8 мингга яқин ҳамда дунёнинг 133та давлатида очилган 234та сайлов участкасида овоз бериши мумкин бўлди.
Эроннинг 13-президентини аниқлаш учун сайлов қутилари жума куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7:00да очилди ва овоз бериш жараёни ярим тунгача давом этди. Эронда агар биринчи давра сайловларида номзодларнинг ҳеч бири мутлақ кўпчиликка эга бўлмаган тақдирда бир ҳафтадан сўнг энг кўп овоз олган икки номзод ўртасида сайловларнинг иккинчи ва сўнгги босқичи ўтказилиши режалаштирилган эди. Президент лавозими учун 4 номзод кураш олиб борди. Дастлаб номзодлар сони кўпроқни ташкил қилган, бироқ охирги ҳафтада улардан кўпи сайловларда иштирок этмасликка қарор қилган.
Сайловларда мамлакатда қабул қилинувчи қарорларнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича кенгаш котиби Муҳсин Ризоий, Олий суд раиси Иброҳим Раисий, парламент раиси ўринбосари Амир Ҳусайн Қозизода Ҳошимий ва марказий банкнинг собиқ раҳбари Абдулнаср Ҳимматий иштирок этди.
Айблов
„Амнестй Интернатионал“ ва бошқа бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари 1988-йил Эронда судсиз қатл қилинган маҳбуслар иши бўйича Иброҳим Раисийга айблов эълон қилдилар. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Жаваид Раҳмон бу ҳолат бўйича мустақил тергов ўтказишни талаб қилган[5].
Вафоти
Иброҳим Раисий 2024-йилнинг 19-май куни 63 ёшда вафот этди[6]. Эрон Президенти бўлган вертолёт Шарқий Озарбайжон чегарасига яқин ҳудудда жойлашган Жулфа шаҳри юқорисидан учиб ўтаётган вақтда бахциз ҳодисага учради. Вертолётда Иброҳим Раисий билан бир қаторда Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳоссеин Амир-Абдоллаҳиан, Табриз имоми Муҳаммад Али Хошим, Шарқий Озарбайжон губернатори Малик Раҳмати ва бошқа бир нечта йўловчилар ҳам бўлган. Ҳалокат натижасида уларнинг барчаси вафот этган[7].
Жаноза маросими 23-май куни Машҳад шаҳрида ўтказилади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Иброҳим Раисий Машҳаддаги Имом Ризо мақбарасига дафн қилинди“. дарё.уз. Қаралди: 24.05.24.
- ↑ „Лате Пресидент Эбраҳим Раиси лаид то рест ат Имам Реза шрине ин Машҳад“ (инглизча). ИРНА (2024-йил 23-май). Қаралди: 24.05.24.
- ↑ „Эронда президентлик сайловида етакчиликни қўлга киритган номзод маълум бўлди“. Бугун.уз. 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-июнь.
- ↑ „Раиси победил на выборах президента Ирана“. ТАСС. Қаралди: 2021-йил 20-июн.
- ↑ „Эронда 33 йил олдин судсиз қатл қилинганлар ишини текшириш талаб қилинди“. Бугун.уз. 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-июль.
- ↑ Париса, Ёмна, Ҳафези, Моҳамед. Иран'с ҳардлинер Пресидент Эбраҳим Раиси киллед ин ҳелиcоптер cраш (инглизча) (2024-йил 20-май). Қаралди: 20-май 2024-йил.
- ↑ Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида вафот этди (2024-йил 20-май). Қаралди: 20-май 2024-йил.