Иброҳим Утруш – “Насойим ул-муҳаб­бат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Ўзини карликка солиб, бекорчи ва бемаъни сўзларга мутлақо эътибор қаратмаслик одати бўлгани учун унга “Утруш” номи берилган. Иброҳим Утруш ҳақида маълумот берган дастлабки манба Ансорийнинг “Табақот ус-сўфия” асари бўлиб, кейинги манбаларда ундаги маълумотлар айнан такрорланган. “Насойим ул-муҳаббат”да келтирилишича, ҳақиқий дарвешларнинг рикваси (озуқа халтаси) ­– кафти, ёстиғи ­– қўли, ишонган бойлиги – Ҳақ таолонинг ўзидир[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.