Иброҳим ибн Исмоил ибн Иброҳим ал-Кубро аз-Занжоний, аш-Шерозий, аш-шофиъий (Абу Исъҳоқ) Шерозда ҳижрий 683-йил (милодий 1284-йил)да вафот этган) — муҳаддис. Ибн ал-Асирнинг „Жомиъу-л-усул“ („Усуллар йиғиндиси“)асарига ўхшаш китоб ёзган. Мароға ва Табризда ҳадис ўрганган. У уламолардан, ундан эса бошқалар ривоят қилганлар[1].

Иброҳим ал-Бакрий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1284-йил (ҳижрий 683-йил)
Дини Ислом

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 82-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.